16 ЎН ОЛТИ ҲАҚИҚАТ

16  ЎН ОЛТИ ҲАҚИҚАТ
АҚШ Конституциясининг яратилиши Жорж Вашингтон номи билан боғланади. Американинг ўттиз иккинчи Президенти Франклин Рузвельт ҳақида биз билган ва билмаган тарих...

1. 1787 йил дунёда биринчи бўлиб, АҚШ конституцияси қабул қилинади. Асосий қонунни яратилиши Жорж Вашингтон номи билан боғланади.

2. АҚШ конституцияси муқаддима ва 7-моддадан иборат. Моддалар ҳам ўз навбатида бўлимларга ажратилган.

3. АҚШ конституцияси шундай сўзлар билан бошланади: ”АҚШ халқи тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, адолат ва тенгликни ўрнатиш ҳамда мустақиллик, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини қонуний кафолатлаш мақсадида ушбу конституция қабул қилинди.”

4. АҚШ конституциясига ўтган даврлар оралиғида 27 ўзгариш ва қўшимчалар киритилган.

5. АҚШ нинг биринчи Президенти Жорж Вашингтон 1787 йилнинг 30 апрелида Америка тарихида биринчи марта: ” Қўшма Штатларнинг Конституциясини сақлаш, ҳимоялаш ва муҳофаза қилиш йўлида бор кучимни аямайман”, деб қасамёд қабул қилган.

6. АҚШ нинг ўттиз иккинчи Президенти Франклин Рузвельт Америка Президентлари ичида узлуксиз тўрт муддатга сайланган ( 1932-1936-1940-1944) ва АҚШ дек буюк давлатни энг узоқ муддат бошқарган, ягона давлат раҳбари ҳисобланади...

7. Франклин Рузвельт 1932 йил сайловолди ташвиқотлари жараёнида АҚШ нинг 38 штатида халқ билан учрашади. “Янги йўналиш”, деб номланган дастури орқали мамлакатни иқтисодий бўҳрондан қутқаришини эълон қилади. Сайловда ишончли ғалабани қўлга киритган Рузвельт АҚШ халқига: ”Мен янги йўналиш дастурим орқали сизларни бу фалокатлардан олиб чиқаман”, деб ваъда беради.

8. Дастлаб, Рузвельт тарихда “100 кун” деб ном олган махсус сессия чақиради. 99 кун давом этган ушбу мажлисда мамлакат учун зарур ислоҳотларни амалга ошириш режалаштирилади.. Бир қатор қонунлар қабул қилинади.

9.
Франклин Рузвельт илгари сурган “Янги йўналиш”нинг асосий мазмуни ишлаб чиқариш воситаларига хусусий мулкчиликни тўлиқ сақлаган ҳолда, иқтисодиёт ва ижтимоий муносабатларга давлат бошқарувини жорий этишдан иборат эди.

10. Франклин Рузвельт ва унинг тарафдорлари янги йўналишдаги мамлакат иқтисодини бошқаришда давлат дастурларини қабул қилиш, меҳнат қонунчилигини жиддий қайта қуриш, ишсизликка қарши курашиш, камбағалликни бартараф этиш, ижтимоий суғурта асосларини яратиш масалаларига жиддий эътибор қаратди.

11. Президент Рузвельт ўз йўналишини Америка банк тизимини ислоҳ қилишдан бошлади. Чунки инқироз туфайли мамлакатдаги барча банклар ёпилган эди. “Фавқулодда банк” қонуни қабул қилинади.

12. 1933 йил 16 июнда кучга кирган “Саноатни қайта тиклаш ҳақида” ги қонун “Янги йўналиш” доирасида яна бир муҳим қадам бўлади. Саноатнинг ҳар бир соҳаси учун давлат қонуни сифатида татбиқ этилган “Ҳалол рақобат кодекси” ишлаб чиқилади.

13. Президент Рузвельтнинг ташаббуси билан мамлакатда ижтимоий ишлар бўйича махсус қўмита тузилади. Унинг ихтиёрига йўллар қуриш, мактабларни таъмирлаш юклатилади. Бунинг натижасида 8 миллион америкалик янги иш ўринлари билан таъминланади.

14. 1933 йилнинг 12 майида “Фермерларга ёрдам ҳақида” ги қонун қабул қилинади...

15. Франклин Рузвельт Президентлигининг иккинчи муддати Иккинчи жаҳон урушининг машаққатли йилларига тўғри келди. У дунё халқларини фашизм балосидан қутқазишда муҳим ўрин тутди. Шунинг учун ҳам 1940 йилга келиб, Америка халқи Президентликка Франклин Рузвельт номзодини учинчи марта яна кўрсатди. 1944 йилга келиб, АҚШ халқи аллақачон қатъий қарорини қабул қилиб бўлган эди. Рузвельт тўртинчи муддатга ҳам АҚШ Президентлигига сайланди. Ўшанда республикачилар партияси демократларга жуда қаттиқ эътироз билдиришди...

16. АҚШ нинг энг буюк ва энг машҳур Президенти сифатида Франклин Рузвельтнинг номи тарих саҳифаларига муҳрланди...

Барчиной ҲАМИДУЛЛАЕВА тайёрлади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » 16 ЎН ОЛТИ ҲАҚИҚАТ