Бугун, 24 апрел санасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Хитойга жўнаб кетди.
Давлатимиз раҳбари у ерда “Бир макон, бир йўл” иккинчи халқаро форумида иштирок этади. Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ва Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси Ли Чжаньшу билан учрашувлар ўтказади. Шунингдек, форумда иштирок этадиган хорижий давлатлар делегациялари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан ҳам музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.