Жонатан Хеник амалдаги элчи, АҚШнинг Қозоғистондаги элчиси лавозимида фаолиятини давом эттирадиган Дэниел Розенблюм ўрнига келади .
Жонатан Хеник — АҚШ дипломатик хизматининг юқори лавозимли амалдори. Ўтган йилдан бери у Миллий мудофаа университети қошидаги Ахборот ва кибермакон коллежида АҚШ Давлат департаменти кафедраси мудири лавозимида ишлаб келган.
Илгари у Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бюросида Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари лавозимида ишлаб, Марказий Осиё давлатлари бўйича масъул бўлган. У рус, португал, турк ва озарбайжон тилларини билади.
Хеник “АҚШ манфаатларини илгари суриш ва Ўзбекистон билан стратегик шериклигимизни мустаҳкамлаш, икки томонлама хавфсизлик, халқлар ва иқтисодий алоқаларимизни мустаҳкамлаш ҳамда демократик қадриятларни илгари суриш”га интилишини таъкидлади.