Партия етакчиси таълим соҳаси вакиллари билан учрашди

Партия етакчиси таълим соҳаси вакиллари билан учрашди
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалида институтнинг педагог ўқитувчилари, талаба ёшлар ва партиянинг фаоллари билан давра суҳбати ташкил қилинди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири С.Турманов, Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Қ.Нуримбетов, институтнинг ўқитувчилари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашувда асосан мамлакатимизда кейинги йиллари амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, айниқса ҳар бир соҳани ислоҳ этиш борасида олиб борилаётган ишлар, қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида олиб борилаётган ишлар, сиёсий куч сифатида O’zLiDePнинг ғоявий мақсад ва вазифалари, фаолияти бўйича ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Тадбирда партия етакчиси мамлакатимизда кейинги беш йилда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар, ҳар бир соҳадаги ўзгариш ва янгиланишлар, айниқса асосий қонунимизни бугунги ҳаёт талабларига мос ҳолда янгилаш мақсадига йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига таклифларни қабул қилиш жараёни жорий йилнинг 1 август кунига қадар давом этганлигини, шунингдек, ўзгартишлар сифатли ва малакали тиббий хизматни ташкил этиш, таълимни ривожлантириш, хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, фуқаролик жамияти институтларининг мақомини ва экологик муҳофаза каби масалаларни конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйиш билан боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтди.

Бундан ташқари Қонунчилик палатасида қонунларни қабул қилишда сиёсий партияларнинг роли кучайганлиги, қонун лойиҳаларини партияларнинг фракцияларида олдиндан кўриб чиқиш, Қонунчилик палатаси ялпи мажлисларида ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилишда уларнинг фикрларини албатта эшитиш амалиёти шаклланганлигини қайд этди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа вакилларидан тегишли жавоблар олишди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Партия етакчиси таълим соҳаси вакиллари билан учрашди