Партия Тошкент туман Кенгаши ҳам ёшларга оид давлат сиёсатини фаол қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор ишларни изчил амалга ошириб келмоқда.
O’zLiDeP Тошкент туман Кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ўзаро ҳамкорлигида ўтказилган тадбир ҳам ёшлар етакчилари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уларнинг ҳуқуқий, сиёсий саводхонлигини юксалтириш мақсадида ташкиллаштирилди.
Тадбирда сўз олган партия туман Кенгаши аппарат раҳбари Нуриддин Маҳкамов ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда етакчиларнинг ўрни беқиёс эканини алоҳида таъкидлади.
Давлат уларнинг зиммасига маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришдек улкан масъулиятни юклаш билан бирга фаолиятларида ҳам кўмаклашаётгани, қўллаб-қувватлаётгани ҳақида тўхталди. Хусусан, ёшлар етакчилари тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, улар фаолиятига кредит, субсидия ва бошқа ёрдам чораларини жалб қилишда ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорлик қилиши ҳам уларнинг ўз вазифасини бажаришда ёлғиз ташлаб қўйилмаганидан далолат беришини қайд этди.
Энг илғор 100 нафар етакчи эса бир ойлик маошга тенг пул мукофоти ҳамда “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони билан тақдирланаётганининг ўзи ҳам уларнинг фаолиятига берилган юксак баҳо эканини алоҳида эътироф этди.
Партия туман Кенгаши аппарат раҳбари ўз сўзи якунида ёшлар етакчиларининг келгуси фаолиятларида муваффақиятлар тилади.
Тадбирда партия сафига кириб, унинг дастурий ғоя ва мақсадларини рўёбга чиқаришда ўз хиссасини қўшиш истагини билдирган 10 дан ортиқ етакчиларга аъзолик гувоҳномалари тантанали суратда топширилди.
Зухро Мирзоҳамдамова,
O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши
бўлим мудири.
O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши
бўлим мудири.