Ғиждувонлик маҳаллий Кенгаш депутатлари саъй-ҳаракати билан ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги ишларда самарали натижаларга эришилмоқда.
Халқ депутатлари туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари Ҳомид Тоҳиров ҳамда ҳудуддаги бир қатор хусусий қурилиш фирмалари кўмагида “Тахтахон” МФЙга қарашли Мўғалон қишлоғининг 500 метрдан иборат ички йўлларига асфальт ётқизилиб, аҳолининг айнан шу масалада қилган мурожаатлари ўз ечимини топди.