Қувасой шаҳар халқ қабулхонасида халқ депутатлари қувасой шаҳар кенгаши котибияти ташаббуси билан навбатдаги "депутатлар сайёр қабули" ўтказилди.
Қабулда OʻzLiDePдан сайланган шаҳар Кенгашининг депутатлари Б.Усмонов, А.Касимов, Н.Мехмонов, Ф.Акбаровлар ўзи сайланган округ сайловчиларини қабул қилдилар.
Депутатлар фуқароларнинг соғлиқни сақлаш, ишга жойлашиш, уй-жой, моддий ёрдам, йўлларни таъмирлаш, ичимлик суви, электр таъминоти ҳамда тадбиркорлик фаолиятини юритишга оид мурожаатларни тегишли ташкилот раҳбарлари иштирокида кўриб чиқдилар.
Хусусан, қабул давомида фуқаролардан 17 га яқин мурожаатлар келиб тушди. Уларнинг 13 таси жойида ҳал этилган бўлса, 4 таси назоратга олинди.
Ушбу мурожаатларни ижобий ҳал қилиш мақсадида депутатлар томонидан ташкилот ва корхоналарнинг мутасадди раҳбарларига топшириқ ва кўрсатмалар берилди.