Кейинги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда халқимизнинг турмуш шароитини яхшилаш, уларни ижтимоий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга, "инсон қадри" тамойили асосида ҳар бир инсоннинг ҳаётдан рози бўлиб яшаш йўлида кенг кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Бу борада маҳаллаларда ҳам ҳудудларнинг инфратузилмасини яхшилаш, ички йўллар, кўчаларни таъмирлаш йўналишида кенг кўламли қурилиш ва таъмирлаш ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги O'zLiDeP фракцияси аъзоси Ахмед Реймов ўзи сайланган ҳудуд "Қоскўл 2" МФЙ да бўлиб, маҳаллада олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Ҳақиқатдан ҳам ҳудуддаги кўча йўлларининг бир неча йиллардан буён яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги ва электр сим ёғочларнинг ўрнига темир бетон стольбаларининг ўрнатилиши маҳалла турғунларининг қувончига қувонч қўшиб, маҳаллалар обод масканга айланмоқда.
Бунинг барчаси эса энг аввало инсон қадри учун эканлигини англаш қийин эмас.
O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати.
Кенгаши матбуот хизмати.