Сайёр қабулда ишга жойлаштириш, уй-жой, тиббий ёрдам кўрсатиш ва моддий ёрдам ажратиш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қарорларига оид, алимент ҳамда коммунал соҳаларга оид жами 49 нафар фуқароларнинг 62 та масаладаги мурожаатлари келиб тушди.
Мурожаатларнинг 33 таси жойида қаноатлантирилиб ижобий ҳал этилди, 2 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилиб, 27 та мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб қилгани боис, ижроси назоратга олинди.
Мурожаатларни кўриб чиқишда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни ҳал этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилмокда.