Халқ депутатлари Когон шаҳар кенгашидаги O'zLIDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Нодир Амонов партиянинг шаҳар кенгаши аппарати раҳбари Суннат Авлиёқулов билан бирга “Бухоройи шариф” маҳалласидаги хонадонларда бўлиб, аҳолини қийнаб келаётган масалаларни ўрганди.
Маҳалла аҳлининг мурожаатига кўра, кам таъминланган оилалардан бири Артур Виноградовнинг уй-жой шароитини яхшилаш бўйича мавжуд ҳолат атрофлича кўриб чиқилди. Депутатнинг саъй-ҳаракати билан ушбу оиланинг уй-жойи имконият даражасида жорий таъмирланди.
Шунингдек, турли сабабларга кўра табиий газдан узилган А.Виноградовнинг хонадони депутатнинг аралашуви билан яна тармоққа улаб берилди.
Жойларда депутаталаримизнинг аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал қилиш бўйича амалий ишлари давом этмоқда.
Асхор ИСТАМОВ,
“ХХИ аср” мухбири.