АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси Мексика-АҚШ чегараси орқали АҚШ ҳудудига кирмоқчи бўлган ўзбекистонликларни огоҳлантириб, АҚШга киришнинг қонуний йўлларини излаб топишга чақирди.
«АҚШ элчихонаси, ноқонуний йўл билан АҚШ ҳудудига киришга уринаётган шахсларни ўз ҳаётларини жиноятчилик, одам савдоси ҳамда молиявий фирибгарлик қурбонига айланиш хавфи остига қўйишлари ҳақида огоҳлантиради. Ноқонуний йўл орқали АҚШга келиш ҳеч қачон хавфсиз бўлмаган.
Мигрантларни АҚШга хавф-хатарлар остида ноқонуний тарзда миграция қилишдан кўра, ҳудудга киришнинг қонуний йўлларини излаб топишларига чорлаб қоламиз».