Янги йилнинг илк кунлариданоқ давлатимиз раҳбари топшириғига мувофиқ тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини жадаллик билан Хўжайли туманида яна давом эттирмоқда.
Ўрганишлар давомида аҳоли муаммолари ва ижтимоий-иқтисодий масалаларни аниқлаш ҳамда ҳал этиш бўйича секторлар ва маҳаллалар кесимида “хонадонбай” иш олиб борилмоқда.
Ишчи гуруҳ томонидан бугунги қадар 26 та маҳалладаги 24 894 та хонадон ўрганилди. Уйма-уй юриш давомида 3 129 та муаммолар аниқланиб, 2 057 таси жойида ҳал этилди, 1 072 та масала бўйича ишлар назоратга олинди.
Республика ишчи гуруҳи фаолияти давомида алоҳида эътибор ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир аҳволда қолаётган аҳоли қатламига қаратилди ҳамда уларга амалий кўмак бериш пировард мақсад деб белгиланди.
Жумладан, 180 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди, 136 нафар фуқаро касб-ҳунарга қайта тайёрлашга йўналтирилди, 60 нафар фуқаро ўзини-ўзи банд қилинди, 27 нафар фуқораларга ишсизлик нафақаси тайинланди.
Хўжайли касб-ҳунар мактабида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ташкил этилиб, 400 дан ортиқ ишсиз фуқаролар иштироки таъминланди, уларнинг 156 нафарига доимий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди, 37 нафари касб-ҳунарга ўқишга йўналтирилди, 24 нафар фуқарога ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси асосида ишга тавсиялар берилди.
Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 110 нафар фуқароларга 770 млн. сўм субсидия маблағларига асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари олиб берилди. Тижорат банклари томонидан 8,8 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди.
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида туманда мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб, 169 та лойиҳага 1,7 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари учун тавсияномалар берилди.
“Темир дафтар”га киритилган, эҳтиёжманд 28 та оилаларга кўмаклашиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан 29,1 млн. сўм бир марталик моддий ёрдамлар кўрсатилди.
Шунингдек, ҳомийлар томонидан “Амударё” маҳалласида яшовчи М.Нуримбетов, “Мустақиллик” ОФЙда яшовчи С.Карярдиева, “Шағалакол” МФЙда яшовчи Л.Нурмухановаларнинг уй-жойлари таъмирлаб берилди. Бундан ташқари М.Аметованинг уйига янгидан иситиш тизими ўрнатиб берилди.
“Аёллар дафтари”га киритилган 139 нафар хотин-қизларга 83,4 млн.сўм миқдарида моддий ёрдамлар кўрсатилди, 48 нафар хотин-қизларни “Аёллар дафтари”га киритиш бўйича тавсиялар берилди.
9 нафар оғир турмуш шаротида яшовчи аёлларнинг уй-жойлари таъмирланди (100 млн. сўм) , 12 нафар қизларнинг 79,7 млн.сўм тўлов контрактлари тўлаб берилди, 4 нафар уй-жойга муҳтож аёллар туман Ижтимоий шаҳарчасидаги уйларга жойлаштирилди.
“Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан 87 нафар ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этишга 162,5 млн. сўм ёрдам берилди. Жумладан, 22 нафар ёшларга 72,1 млн. сўм тўлов-контрактлари тўлаб берилди.
Ишлар давом эттирилмоқда.