Сурхондарёлик энг фаол ёш парламентчилар сараланди

Сурхондарёлик энг фаол ёш парламентчилар сараланди
Бугун замонавий ёшлар ўзларининг эркинликлари, қонуний ҳуқуқлари билан боғлиқ долзарб муаммоларни ҳал қилишга қодир ва демократик фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнининг фаол иштирокчисига айланишмоқда. Буни Олий Мажлис ҳузурида фаолият юритаётган Ёшлар парламенти фаолиятида ҳам кўриш мумкин.

Айни кунларда ушбу парламентга ёшларнинг манфаатларини қамраб оладиган муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий муаммоларни ҳал қилишда иштирок этадиган ёшлар саралаб олинмоқда. Хусусан, партиянинг вилоят Кенгашида бўлиб ўтган саралаш боқичида сайлов комиссияси аъзолари амалдаги Низомда кўрсатилган талаблар бўйича номзодларга баҳо беришди. Номзодлар ўзларининг эришган ютуқлари, сайловолди дастурлари ҳамда кегусидаги режалари ҳақида сўзлаб беришди.

Шунингдек, уларнинг бугунги сиёсий жараёнлар, ёшларга оид қонунчилик бўйича билимлари ҳам синовдан ўтказилди. Танлов ниҳоясида эса иштирокчилар орасидан энг муносиблари сайловнинг республика босқичида қатнашиш учун тавсия қилинди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
Кеча, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
Кеча, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
Кеча, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
Кеча, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
Кеча, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Сурхондарёлик энг фаол ёш парламентчилар сараланди