Минглаб муаммолар ўз ечимини топди

Минглаб муаммолар ўз ечимини топди
Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, инсон қадри – бу аввало текис, равон ва нурафшон кўчалар, хонадоннинг обод-у ёруғ, одамларнинг ишли-ю даромадли бўлиши, фарзандларининг давр талабига мос таълим олиши, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш имконияти демакдир. Президентимиз топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Шофиркон туманидаги фаолияти ҳам айни шу эзгу ғоялар ижобати билан уйғун кечди. “Оққўрғон тажрибаси” асосида туманнинг 50 та маҳалласида уйма-уй, хонадонма-хонадон ташкил қилинган сайёр қабуллар эса халқ билан мулоқот тизимини янги босқичга олиб чиқишда яна бир муҳим платформа бўлди.

Бу жараёнда энг муҳим вазифа – аҳолининг дастурхони тўкинлиги-ю рўзғори бутлигини таъминлаш, ишсиз инсонлар учун доимий иш ва барқарор даромад манбаи яратиб беришдан иборат. Шу мақсадда “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида туманда 500 нафардан зиёд фуқароларга 13 миллиард 400 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилди.

Айтайлик, жўйнавлик Дилафрўз Исмоилова ҳам боқувчисини йўқотгач, оғир шароитга тушиб қолган эди. Аёл дастлаб қўзиқорин етиштириш технологиясини ўрганди, кичикроқ жойда тажриба қилиб кўрди. Сўнг Дилафрўз опага имтиёзли кредит ажратилгач, аёлнинг ишлари анча ривожланиб кетди. Айни пайтда уй шароитида қўзиқорин етиштириб, даромад топаётган Дилафрўз Исмоилова маҳалладошлари бандлигини ҳам таъминлади.

Шу билан бирга, ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида 640 нафар фуқарога 1,7 млрд. сўмлик субсидия асосида иш анжомлари олиб берилди. “Қизилон” қишлоғида яшовчи “Аёллар дафтари”да турувчи Умида Султоновага тикув машинаси ажратилиши бу аёл оиласига ҳам қўшимча даромад эшигини очди.

Умуман, бу жараёнда 402 нафар ишсиз инсон бандлигига кўмаклашилган бўлса, шундан 173 нафари доимий иш билан таъминланди, қарийб 1 минг 900 нафарининг эса ўзини ўзи банд қилишига шароит яратилди.

Йўллар таъмири, электр энергияси, ичимлик суви, суюлтирилган газ ва кўмир таъминоти каби аҳолининг энг бирламчи ҳаётий эҳтиёжлари билан боғлиқ қатор масалаларга ҳам жойида ечим топилди. Хусусан, Доригар, Чуқурак каби маҳаллалардаги 60,8 км йўллар таъмирланди. Шундан 47,3 километр тупроқ кўчалар тош йўлга айлантирилиб, 9,1 километр қисми асфальтланди, 4,4 километр йўл бетонлаштирилди. Дейлик, Доригар кўчаларининг 2,2 километри таъмирланиши билан аҳолининг узоғи яқин, йўли равон бўлди.

Жўшира, Темирчи сингари қишлоқ-маҳаллаларда 16 та янги трансформатор ўрнатилиб, 110 та эскирган симёғочлар бетон устунларга алмаштирилди, яна 15 та трансформатор таъмирланди. Натижада юзлаб хонадонлар ҳам, уларда яшаётган минглаб инсонлар қалби ҳам янада чароғонлашди.

“Боғи Афзал” маҳалласи “Сўфиён” қишлоғи аҳолиси учун эса интернетга уланиш катта масала бўлиб келаётган эди. Ўрганишлар давомида 1,7 километр тармоқ тортилиши билан бу муаммо ҳал бўлди. Умуман, бу жараёнда жами 23,6 км оптик алоқа тармоғи тортилиб, қарийб 760 хонадон юқори тезликдаги интернет хизмати билан таъминланди. Мобиль алоқа операторлари 32 та таянч станцияни техник кўрикдан ўтказиб, қурилмаларда профилактика ишларини олиб борди.

Шофиркондаги оғир турмуш шароитига тушиб қолган хотин-қизлар ва ёшлар муаммоларини ҳал этиш, ҳудудда қурилиш-ободонлаштириш ишларини амалга ошириш учун вилоят ҳокимлиги 1,2 млрд. сўм маблағ ажратди. Бунинг ҳисобидан “темир дафтар”га киритилган 87 та оилага, “Ёшлар дафтари”га киритилган 84 нафар ёшларга турли ёрдамлар кўрсатилди. Оғир шароитдаги 463 та оилага қурилиш материаллари, чорва моллари олиб берилди.

Тиббий кўриклар натижасида хасталик аниқланган 126 нафар киши вилоят ва туман шифохоналарига ётқизилган бўлса, 13 нафар беморда юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ўтказилди, ногиронлиги бор 21 нафар инсон аравачалар ва реабилитация воситалари билан таъминланди.Анча йилдан буён суяк емирилишидан азият чекаётган Муҳайё Ярашевага ҳам даволаниш харажатлари қоплаб берилиши билан яна бир инсон, бир оиланинг катта ташвиши ариди.

Шофирконлик Барчиной Акрамова ва Ёқут Аслонованинг оғир хаста турмуш ўртоқларига ҳам шундай ёрдам кўрсатилиши билан бирга, уй-жойсиз қийналиб юрган ҳар икки оила бошпана билан таъминланди.

Мухтасар айтганда, давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган Республика ишчи гуруҳининг Шофиркондаги фаолияти давомида аниқланган 4 минг 530 дан зиёд масаланинг 3,4 мингдан ортиғи жойида ҳал қилинган бўлса, қолган муаммолар бўйича “йўл харитаси”, туман, сектор ва маҳалла даражасидаги ҳар бир раҳбар, ҳар бир масъулнинг ҳар ҳафталик иш режаси ишлаб чиқилиб, назоратга олинди. Бу борадаги вазифалар натижадорлиги эса улар фаолиятига баҳо беришда асосий мезон бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Минглаб муаммолар ўз ечимини топди