Аграр соҳадаги ҳаётий ислоҳотлар халқимиз фаровонлигига хизмат қилмоқда

Аграр соҳадаги ҳаётий ислоҳотлар халқимиз фаровонлигига хизмат қилмоқда
Кейинги йилларда кузатилаётган глобал миқёсдаги иқлим ўзгариши, аҳолининг ўсиши, ер ва сув ресурслари имкониятларининг чегараланиши озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашни кун тартибидаги долзарб вазифалардан бирига айлантирмоқда. Айниқса, мамлакатимизда сув танқислигининг йилдан-йилга сезиларли даражада ортиб бораётгани аграр соҳада жиддий ислоҳотлар олиб боришни тақазо этмоқда.

Бинобарин, сувни тежаш, унинг ҳисобини аниқ юритиш, самарали бошқариш, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан бундан олти йил олдин кенг кўламда бошланган ислоҳотлар бугун амалда ўз натижаларини беряпти.

Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномада Президентимиз сув хўжалиги соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Бу бир томондан сув хўжалиги соҳаси давлат учун, халқ учун қанчалик муҳимлигини англатса, иккинчи томондан сувчиларни юксак эътиборни ҳис этган ҳолда ўз вазифаларини тўлиқ ва сифатли бажаришга, билдирилган ишончни оқлашга ундайди. Ушбу ҳужжатда сув масалалари глобал муаммога айланиб бораётгани, биз нафақат бугунги, балки келажак авлодларни ҳам ўйлашимиз кераклигига алоҳида урғу берилган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, республикамизда ички хўжалик суғориш тармоқларининг 77 фоизи ёки 119,5 минг километри тупроқ ўзанли бўлиб, 44 фоизини ёки 68,3 минг километри таъмирлаш ва тиклаш, 10 фоизини ёки 15,5 минг километрини эса реконструкция қилиш талаб этилади. Албатта, мавжуд 19,1 минг километр лоток тармоқларини ўз вақтида таъмирлаш ишлари амалга оширилмаганлиги, шунингдек, хизмат муддатларини ўтиб бўлганлиги натижасида уларнинг 70 фоизи (13,4 минг км.) реконструкция қилиш ва алмаштиришга муҳтож. Сув истеъмолчиларининг сув олиш жойлари эса аксарият ҳолларда сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозланмаган.

Бунинг натижасида ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициенти паст бўлиб, асосий манбалардан олинадиган сувнинг 35-40 фоизи суғориш тармоқларида йўқотилмоқда. Шу сабабли, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан тушадиган маблағлар ҳисобидан бетонлаштириш муҳим аҳамиятга эга. 2023 йилда сув солиғидан тушиши кутилаётган 800 миллиарддан ортиқ маблағнинг бир қисмини юқоридаги муаммоларни бартараф этишга йўналтириш сув йўқолишининг олдини олишга хизмат қилади.

Яна бир муҳим масалага тўхталиб ўтсак. Давлатимиз раҳбари сувли ерларни деҳқончилик қилиш учун ишсиз фуқароларга бўлиб бериш борасида ҳам топшириқлар бериб ўтдилар. Ушбу ишлар жорий йил бошидан ҳам тизимли равишда амалга ошириб келинмоқда. Шу йилнинг ўзида 100 минг гектар экин ери аҳолига деҳқончилик қилиш учун бўлиб берилди ва бунинг ҳисобидан 1,5 миллион тонна қўшимча озиқ-овқат етиштирилди. Натижада қишлоқларда 400 мингта янги деҳқон хўжалиги ташкил қилинди, 1 миллион 200 мингдан зиёд қишлоқ аҳолиси даромадли иш билан банд этилди.

Бу каби хайрли ишлар 2023 йилда ҳам давом эттирилиб, яна 100 минг гектар экин майдонларини аҳолига қўшимча равишда ажратилиши эвазига яна қарийб 350 мингта янги деҳқон хўжалиги ташкил этилиши мўлжалланмоқда. Умуман олганда, 750 мингта (2022 йилда 400 мингта, 2023 йилда 350 мингта) деҳқон хўжалиги ташкил этилиши бу яна 1 миллиондан ортиқ иш ўрни ва 1,5 миллион тонна қўшимча маҳсулот деганидир. Бу албатта, озиқ-овқат хавфсизлиги ва бозорларда нарх барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Мамлакатимизда аграр соҳада амалга оширилаётган ҳаётий ислоҳотлар халқимиз фаровонлиги, тўкинлиги ҳамда оилалар даромадини ошишига хизмат қилаётган бўлса, бир томондан экспорт салоҳиятимизни юксалтиришга ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда. Президентимиз Мурожаатномада алоҳида таъкилаганидек, қанчалик қийин бўлмасин, танлаган йўлимиздан ҳеч қачон қайтмаймиз, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни қатъий давом эттирамиз.

Барно МИРЗАМОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Аграр соҳадаги ҳаётий ислоҳотлар халқимиз фаровонлигига хизмат қилмоқда