Тадбиркорларга Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тушунтирилди

Тадбиркорларга Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тушунтирилди
Шу кунларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ва унда илгари сурилган ташаббусларни халқимизга янада кенгроқ етказишга доир тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов Хонқа туманидаги “Хонқа чорва капитал” МЧЖда бўлиб, Мурожаатномада илгари сурилган устувор вазифалар, ташаббуслар хусусида тўхталиб ўтди.

Партия етакчиси Мурожаатномада белгилаб берилган барча устувор йўналишларни амалга оширишда партиямиз депутатлари ва кенг жамоатчиликнинг иштироки зарурлигини таъкилади.

Мулоқотда ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар юз бераётганини, жумладан, ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 миллиард доллардан ошгани, иқтисодиётимизга шу йилнинг ўзида 8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келгани, экспортимиз эса 19 миллиард долларга етгани, бу йил тарихимизда илк бор пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган даражага олиб чиқилгани тўғрисида маълумотлар берилди.

- Келгуси йилдан туман ва шаҳарлар мавжуд шароити, салоҳияти ва имкониятларидан келиб чиқиб 5 та тоифага ажратилади. Тадбиркорлар учун субсидия, кредитлар ва компенсациялар тоифалардан келиб чиқиб ажратилади. Улар учун солиқ ставкалари ҳар хил бўлади. Бу эса ҳудудлар иқтисодиётининг барақарор ривожланишига, иқтисодий потенциални оширишга, аҳолининг фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади, - дейди партия раҳбари А. Хаитов.

Мулоқотдан сўнг партия етакчиси сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган мазкур МЧЖ фаолияти билан танишар экан, бу ерда Италия техналогияси асосида гидропоника усулида етиштирилаётган чорва озуқалари билан қизиқди.

Тадбирга таклиф этилган чорвачилик йўналишидаги фермерларга шу йўналишда озуқа базасини яратиш бўйича тавсиялар берди. Эътиборлиси кичкина цехда 1 тонна буғдой ёки арпадан 5 тоннагача ундирилган чорва моллари учун яшил озуқа тайёрланади. Мазкур озуқа билан боқилаётган зоддор сигирлар сутидан 30 турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Мазкур корхона ташкил этилганига ҳали кўп бўлмаган бўлсада ўзининг сифатли маҳсулотлари билан ўз харидорларига эга.

- Корхонамиз асосан сутни қайта ишлаб, ундан турли хил маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Шунингдек, гидропоника усулида буғдойни ўстириб чорва моллари учун юқори протеинли ем ҳашак тайёрланади. 1 млн 600 минг евро инвестиция киритиб фаолиятимизни бошлаганмиз. 107 та янги иш ўрни яратганмиз, шундан 67 тасида аёлларимиз бандлиги таъминланган. Хориждан зотдор қорамоллар олиб келганмиз. Ҳозирда 370 бош қорамол ва 50 бош эчкиларимиз бор.

Яқин келажакда яна бир неча янги лойиҳаларни амалга ошириш ниятидамиз. Жумладан, кунига 100 тонна буғдойни қайта ишлаб, ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш заводимиз ишга тушиш арафасида. Бундан ташқари жаҳон бозорларида энг қиммат турадиган эчки сутидан қайта ишланадиган пишлоқ ишлаб чиқариш цехини ишга тушираяпмиз, - дейди корхона раҳбари, туман Кенгаши депутати Шохрух Қаландаров.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Тадбиркорларга Президент Мурожаатномаси мазмун-моҳияти тушунтирилди