Депутатлар “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизими асосида иш ташкил этмоқда

Депутатлар “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизими асосида иш ташкил этмоқда
2022 йил “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида маҳаллий Кенгаш депутатлари Олимхон Бабаҳанов, Ғиёсиддин Бабаҳанов ва Қобилжон Дадабаевлар томонидан сайлов округи ҳудудида “маҳаллабай”, “фуқаробай” асосида аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва уларни ҳал этишга кўмаклашиш тизимли ишлар ташкил этиб келинмоқда.

Айни шу мақсадда депутатлар ташаббуси билан декабр ойининг ўтган даврида Шарқ Тонги, Амир Темур, Ғишткўприк, Маданий ва Орзу маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳоли билан учрашувлар ўтказилди. Учрашувларда аҳолига юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қонунчиликдаги янгиликлар, кредит олиш ҳамда “Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги низом” ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Учрашувларда фуқаролардан 15 дан ортиқ мурожаатлар билдирилди. Жумладан, “Намангансой” кўпригининг аҳоли юрадиган қисми авария ҳолатига келиб қолгани, ундан фойдаланиш фуқаролар айниқса ёш болалар учун ҳавфли эканлигини сабабли, кўприкни таъмирлаш ҳамда Самарқанд кўчасининг Чорсу деҳқон бозорига кириш қисмида ёғингарчилик кунлари сув тўпланиши оқибатида йўлдан фойдаланиш имконсиз бўлиб қолаётганлиги сабабли, кўчанинг ушбу қисмини шағаллаштириш масаласида ёрдам бериш бўйича билдирилган мурожаатлар асосида тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови юборилди, ижроси назоратга олинди.

Иш сўраб мурожаат этган 5 фуқаролар “Art Soft Tex” ишлаб чиқариш корхонасига ишга таклиф этилди. 8 та мурожаатлар бўйича хуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
Кеча, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
Кеча, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
Кеча, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
Кеча, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
Кеча, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Депутатлар “маҳаллабай” ва “фуқаробай” тизими асосида иш ташкил этмоқда