Юрт тақдирига дахлдор бўлиб, халқимизни рози қилиш учун ҳаммамиз биргаликда ишлашимиз керак

Юрт тақдирига дахлдор бўлиб, халқимизни рози қилиш учун ҳаммамиз биргаликда ишлашимиз керак
Бугун барчамиз мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзекистон халқига мурожаатномасини тингладик.

Мурожаатномада қатор долзарб масалалар қаторида депутатларга берилган катта ваколат ва имкониятлардан самарали фойдаланиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Президентимиз ўринли қайд этганидек, сўнгги йилларда кўп ваколатлар Олий Мажлисга ўтказилди, уларни янада кенгайтириш борасида изчил чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Ўз навбатида биз ҳам халқ ноибларининг ваколатларини кенгайтириш йўлидаги саъй-ҳаракатларга лаббай деб жавоб беришимиз лозим. Юрт тақдирига дахлдор бўлиб, халқимизни рози қилиш учун ҳаммамиз биргаликда ишлашимиз керак!

Мамлакатимиз раҳбари 2023 йилга "Инсонга эътибор ва сифатли таълим" йили деб ном берди.

Давлатимиз раҳбари тараққиётнинг асосий негизи бўлган таълим соҳасида бошлаган ислоҳотларимизни давом эттиришимиз, таълим даргоҳларига бориб, ўқитувчи ва мураббийлар билан кўпроқ мулоқот қилиб, сифатни ошириш бўйича улар қўйган масалаларни биргаликда ҳал қилишимиз кераклигини ҳам таъкидлади. 2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилиш бошланишини қайд этди.

Ушу жараёнда ҳам депутат ва сенаторлар, маҳалла вакиллари, зиёлилар, ёшлар, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилигимиздан фаол бўлишларини, янги-янги таклиф ва ташаббуслар билдиришларини сўради.

Бу мамлакатнинг эртанги куни учун ўзини дахлдор деб билувчи барчамизнинг зиммамизга улкан масъулият юклайди.

Ўйлайманки, Тошкент вилоятида фаолият юритаётган барча партия ташкилотларимиз, депутатларимиз мазкур олий мақсад йўлида жипслашиб, биргаликда амалга оширамиз.

Ўқитувчи ва мураббийларнинг нуфузи ва мақомини янада ошириш, таълим сифатини яхшилашда бир тан-у жон бўлиб, ҳаракат қиламиз! Зотан, Президентимиз таъкидлаганидек, «Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!

Тўлқинжон Файзиев,
O’zLideP Тошкент вилоят Кенгаши раиси,
Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашидаги
партия депутатлик гуруҳи раҳбари.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
Кеча, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
Кеча, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
Кеча, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
Кеча, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
Кеча, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Юрт тақдирига дахлдор бўлиб, халқимизни рози қилиш учун ҳаммамиз биргаликда ишлашимиз керак