Ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтилади

Ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтилади
Президентимизнинг жорий йил 20 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида Ўзбекистонни ривожлантиришнинг нафақат бир йиллик, балки яқин келажакдаги йўналишлари аниқ ифодалаб берилди.

Мурожаатномада кўтарилган ўндан ортиқ масалалар, белгилаб берилган устувор вазифалар пировардида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқаришга қаратилгани билан қувонарли.

Зеро, унда мамлакатимиз миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўяётгани, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар юз бераётгани, бу борада фақат ҳисоботлардагина эмас, балки амалда ҳам кўплаб натижаларга эришганимиз айтиб ўтилди.

Хусусан, якунига етаётган 2022 йил ғоят мураккаб ва синовли йил бўлишига қарамай, ялпи ички маҳсулотнинг бу йил илк бор 80 миллиард доллардан ошди. Иқтисодиётимизга жорий йилнинг ўзида 8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келди, экспортимиз эса 19 миллиард долларга етди.

Эътиборли жиҳати, Президентимизнинг халқчил сиёсати туфайли давлат хизматчилари аҳолига анча яқинлашди. Халқни эшитиш, маблағларни одамлар талабига қараб йўналтириш, “маҳаллабай” ишлаш тизимлари йўлга қўйилди. Бу йил тарихимизда илк бор пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган даражага олиб чиқилди.

Келгусида бу борадаги ишлар салмоғи янада кенгаяди. Сабаби давлатимиз раҳбари 2023 йилдаги энг устувор йўналишларга тўхталаркан, биринчи йўналиш сифатида ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишни таклиф қилди.

Хусусий ташаббусларни янада кенгайтириш, уларга янги истиқболларни очиш мақсадида энди “қўл бошқаруви”дан аниқ натижага ишлайдиган тизимли бошқарувга ўтиш вақти келгани таъкидланди. Бу орқали раҳбарларнинг масъуллигини ошириш, халқ билан бевосита ишлаш, муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш, берилган вазифаларни сидқидилдан бажарилишига эришилади.

Ҳозирги кунда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлиб ўтаётган “ҳукумат соати”да вазирликларнинг ахбороти эшитиб борилмоқда. Қолаверса, янги вазир тайинлашда ҳам депутатлар иштирок этаяпти, режалари билан танишиб, уларни маъқуллаяпти.

Президентимиз ўз нутқида бу масалага тўхталар экан, вазир фаолиятини самарали ташкил этишда парламентдаги қўмита, комиссия ва депутатларнинг ҳам масъулиятини белгилаш лозимлигини билдирди.

Мухтасар айтганда, ушбу Мурожаатнома парламент аъзоларининг сайловчилар олдидаги масъулиятини оширишга, меҳнаткаш ва бағрикенг халқимизга муносиб вакил бўлиб хизмат қилишлари учун муҳим дастуриламалдир. Демак, унда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда ҳаммамиз янада фаол ва ташаббускор бўлишимиз керак.

Дилбар УСМОНОВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
Кеча, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
Кеча, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
Кеча, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
Кеча, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
Кеча, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтилади