Тараққиёт – фақат ва фақат жасоратли меҳнат орқали бўлади

Тараққиёт – фақат ва фақат жасоратли меҳнат орқали бўлади
Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатнома йўллади. Унда мамлакатимиз миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўяётгани, ҳаётимизнинг барча жабҳаларида улкан ўзгаришлар юз бераётгани ҳақида айтиб ўтилди. Бу борада фақат ҳисоботлардагина эмас, балки амалда ҳам кўплаб натижаларга эришганимиз санаб ўтилди.

Жумладан, якунига етаётган 2022 йил ғоят мураккаб ва синовли йил бўлишига қарамай, Ялпи ички маҳсулотнинг бу йил илк бор 80 миллиард доллардан ошди, иқтисодиётимизга шу йилнинг ўзида 8 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар кириб келди, экспортимиз эса 19 миллиард долларга етди. Бу йил тарихимизда илк бор пенсия ва ижтимоий нафақалар миқдори минимал истеъмол харажатларидан кам бўлмаган даражага олиб чиқилди. Ваҳоланки, бу рақамлар ортида машаққатли меҳнат ётибди.

Давлатимиз раҳбари 2023 йилдаги энг устувор йўналишларга тўхталиб ўтаркан, биринчи йўналиш сифатида ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтишни таклиф қилди. Хусусий ташаббусларни янада кенгайтириш, уларга янги истиқболларни очиш мақсадида энди “қўл бошқаруви”дан аниқ натижага ишлайдиган тизимли бошқарувга ўтиш вақти келгани таъкидланди.

Сир эмас, эътибордан четда қолиб, “йўқ бўлиб кетиш” арафасида бўлган соҳаларни “оёққа турғизиш” учун олти йил давомида янги вазирлик ва идораларни ташкил қилинди. Ва бу ўз самарасини берди. Мисол учун, мактабгача таълим, уй-жой коммунал, маҳаллабай ишлаш, инвестиция, давлат хизматлари, давлат-хусусий шериклик соҳаларида катта натижаларга эришдик. Хусусий сектор ва тадбиркорликнинг ривожланиши ортга қайтмас жараёнга айланди. Аҳолимизнинг фаоллиги, замонавий технология ва касб-ҳунарларга интилиши ошиб бормоқда. Замонанинг шиддатига мос равишда иқтисодиётимизда янги-янги йўналиш ва соҳалар кириб келмоқда. Бу борада хусусий ташаббусларни янада кенгайтириш, уларга янги истиқболларни очиш учун ҳам бизга энди айнан тизимли бошқарув зарурдир.

Бу йўналишда биринчи босқичда вазирликлар ислоҳ қилинади, Ҳукумат иш услуби ҳам тубдан ўзгаради. Энг аввало, вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади. Ҳар бир вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоқ таркибидаги қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади.

Кўп вазирлар ўзгаради. Ўз соҳасининг чуқур билимдони, фидойи ва ишидан халқ рози бўлаётган вазирлар лавозимида қолади. Давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 25-30 фоизга қисқаради. Иқтисод қилинадиган маблағлар ижтимоий масалаларга йўналтирилади – деди Президент.

Ушбу ислоҳотлар албатта, мамлакатнинг тараққий этиши учун хизмат қилади. Зеро, тараққиёт – фақат ва фақат жасоратли меҳнат орқали бўлади.

Алишер РЎЗИЕВ,
O'zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси,
Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
Кеча, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
Кеча, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
Кеча, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
Кеча, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
Кеча, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Тараққиёт – фақат ва фақат жасоратли меҳнат орқали бўлади