Янги иқтисодий имкониятлар яратувчи ташаббуслар

Янги иқтисодий имкониятлар яратувчи ташаббуслар
Жаҳондаги энг йирик тузилмалардан бири – Қўшилмаслик ҳаракатига аъзо 120 та давлат ҳарбий-сиёсий блоклар ва ташкилотларда иштирок этмасликни ўз ташқи сиёсатларининг асоси деб эълон қилган. Шу ҳафтада Боку шаҳрида пандемиядан кейинги глобал тикланиш масалаларига бағишланган икки кунлик саммит бўлиб ўтди. Унда 158 та мамлакат ва халқаро ташкилотларнинг делегациялари иштирок этди, 60 га яқин мамлакат давлат ва ҳукумат раҳбарлари даражасида қатнашди. Эътиборлиси, Қўшилмаслик ҳаракати тарихида илк маротаба давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси делегациясига раҳбарлик қилди.

Ўзбекистон пухта ўйланган, оқилона ташқи сиёсат олиб боряпти. Мамлакатимиз бутун дунёда тинчлик, барқарорлик ва тараққиётга эришилиши тарафдори. Республикамиз жаҳонда юзага келаётган барча низо ва можаролар фақат халқаро ҳуқуқ меъёрлари асосида ҳал қилиниши лозим деб ҳисоблайди.

Кун тартибига мувофиқ, Covid-19 коронавирус пандемияси оқибатларини баратараф этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ҳамда пандемиядан кейинги глобал тикланиш даврида барқарор ривожланишнинг бошқа долзарб муаммолари муҳокама қилинди.

Биз Озарбайжоннинг Қўшилмаслик ҳаракатидаги раислиги иштирокчи давлатларнинг ушбу мамлакатга бўлган ишончи ҳамда унинг халқаро нуфузининг ортиб бораётганининг ёрқин намунасидир, деб ҳисобламоқда. Озарбайжон ўз раислиги даврида Ҳаракат кун тартибини коронавирус пандемияси (COVID-19) ва пандемиядан кейинги давр воқеликларига тез ва самарали мувофиқлаштиргани диққатга сазовор. Ишончимиз комилки, бунда Президент Илҳом Алиевнинг ташаббускорлиги ва сиёсий иродаси муҳим роль ўйнамоқда.

Шавкат Мирзиёев саммитдаги нутқида инсоният пандемияга қарши курашиш билан бир қаторда, сўнгги йилларда юз бераётган иқлим ўзгариши, табиий офатлар ва техноген фожиалар билан боғлиқ таҳдидлар ва хавфларга алоҳида тўхталиб ўтди. Яқин Шарқ минтақаси ва Афғонистонда узоқ вақтдан буён давом этаётган низоларнинг глобал ечими ҳанузгача топилмаганига эътибор қаратди.

Давлатимиз раҳбари яна бир муҳим мавзу – давом этаётган ва охири кўринмаётган иқтисодий инқироз асоратларини юмшатиш масаласини ҳам кўтарди. Озиқ-овқат маҳсулотлари, сув ва энергетика ресурсларининг тобора тақчил бўлиб бораётгани мамлакатларнинг ижтимоий-иқтисодий тизимлари учун жиддий синов бўлмоқда. Бундай қийин вазиятда айнан ривожланаётган мамлакатлар энг катта мураккабликлар ва салбий таъсирларга дуч келмоқда. Шу боис амалий ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма дастурлар ва йирик лойиҳаларни илгари суриш мақсадида Президентимиз томонидан Ташкилот саммитлари арафасида Қўшилмаслик ҳаракати Иқтисодий форумини мунтазам ўтказиб бориш таклиф этилди.

Бизнингча, бундай муҳим тадбирлар инновациялар, замонавий билим ва илғор технологиялар алмашувини жадаллаштиришга, умуман олганда, тўртинчи саноат инқилоби, хусусан, ақлли иқтисодиётни ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратишга хизмат қилади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари ташриф доирасида Озарбайжон Президенти билан учрашди. Унда мамлакатлар раҳбарлари кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама қилиб, илгари олий даражада эришилган келишувлар ижросининг боришини батафсил кўриб чиқдилар. Хусусан, ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 50 фоиздан ошди. Буларнинг барчаси Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиққан тизимли ва самарали мулоқотлар натижасидир.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаймизки, партиялараро алоқалар ана шундай ҳамкорликнинг йўналишларидан бири бўлиб, у ўзаро муносабатларни халқ дипломатиясига хос мазмун билан бойитади. Бу механизм имзоланган ҳужжатлар тўплами доирасида давлатлар раҳбари илгари сурган ташаббусларни амалга татбиқ қилиниши жараёнлари миқёсини кенгайтиради. O'zLiDeP ва «Ени Азербайжан» партиялари – ўз мамлакатларида етакчи сиёсий кучларнинг дўстона алоқалари ушбу давлатлар ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларининг фракциялар орқали қонуний мақомини таъминлашда аҳамияти катталигини алоҳида қайд этиш зарур. Шунингдек, партиялар ҳар икки мамлакатнинг муайян ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, муштарак иқтисодий ва гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларини ҳам қўллаб-қувватламоқда.

Актам ХАИТОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
O'zLiDeP фракцияси раҳбари.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Янги иқтисодий имкониятлар яратувчи ташаббуслар