Ëшларни қўллаб-қувватлаш давлатнинг энг муҳим конституцион вазифаларидан бири бўлади

Ëшларни қўллаб-қувватлаш давлатнинг энг муҳим конституцион вазифаларидан бири бўлади
Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради.

Давлат ёшларнинг маънавий, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади.

Ўзбекистон – ёшлар мамлакати, унда 30 ёшгача бўлган ёшлар сони 18 миллиондан зиёд. Аҳолининг қарийб 55 фоизини ташкил этган улкан қатлам Ўзбекистонда ҳар доим давлатнинг эътиборида бўлган.

Бу борада 2017 йилда туб бурилиш юз берди. Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тузилди, 2020 йилда Ёшлар ишлари агентлигининг ташкил этилиши Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишни янги босқичга олиб чиқди.

30 июнь мамлакатимизда "Ёшлар куни” деб белгиланди, ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли ва тизимли ишлар йўлга қўйилди. Олий Мажлис палаталари ҳузурида Ёшлар парламентлари, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида Ёшлар академияси ташкил қилинди. Ҳудудларда «Лойиҳалар фабрикаси» иш бошлади.

Ўтган давр ичида ёшларни қўллаб-қувватлашга оид бир нечта қонун, ўнлаб фармон ва қарорлар қабул қилинди. Ёшларни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш мақсадида 2021 йил мамлакатимизда «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилинди.

Ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида сўнгги икки йилда 281 минг нафар ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун 6 триллион 992 миллиард сўм имтиёзли кредитлар йўналтирилди.

Деҳқончилик билан шуғулланиш истагида бўлган 184 минг ёшга 2022 йилда 42,5 минг гектар ер майдони ажратилиб, 200 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг бутунлай янги тизими бўлган “Ёшлар дафтари” орқали 800 мингдан ортиқ йигит-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга 1 трлн 112 миллиард сўм йўналтирилди.

Жумладан, 83 минг нафар ёшларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари учун 243 млрд сўм, 68 минг нафар эҳтиёжманд талабаларнинг контракт тўлови учун 223 млрд сўм, 12 минг нафар ёшларга замонавий касб ўрганиши учун 20 млрд сўм, 21,4 минг нафар ёшларни ҳайдовчиликка ўқитиш учун 28 млрд сўм, 17 минг нафар ёшларга муддатли ҳарбий хизмат бадали учун 78 млрд сўм тўлаб берилди.

Ушбу тизимли ишларни амалга ошириш учун бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлиб, уларни умумлаштирувчи конституциявий нормага эҳтиёж сезилмоқда. Бу билан давлат тегишли шарт-шароитларни яратиш бўйича мажбурият олмоқда, чунки мазкур нормалар ёшларни қўллаб қувватлашга қаратилган ҳаракатларнинг янада самарали бўлиши учун муҳимдир.

Конституция нафақат бугунги кун, балки келажак учун муҳим, Янги Ўзбекистонни барпо этишда пойдевор бўлади деб кўп бора айтилмоқда. Унда нега асосий қонунимизда ёшларга доир алоҳида модда йўқ, деган савол жуда ҳам ўринли бўлиб қолаётган эди. Ëшларни қўллаб-қувватлаш сиёсатининг муҳим ҳуқуқий асоси сифатида Конституцияга тегишли модда акс этмоқда.

Киритилаётган нормалар давлатнинг ёшлар олдидаги масъулиятини янада кучайтиради, янги лойиҳалар, янги вазифаларни амалга ошириш учун асос ва туртки бўлади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ëшларни қўллаб-қувватлаш давлатнинг энг муҳим конституцион вазифаларидан бири бўлади