Янгиланаётган Конституцияда аҳолининг барча қатлами манфаатлари инобатга олинди. Конституциявий қонун лойиҳасининг ижтимоий йўналтирилганлиги алоҳида аҳамиятга эга. "Ўзбекистон – ижтимоий давлат" деган конституциявий тамойил муҳрланаётгани ва давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар 3 бараварга ошаётир.
Жумладан, Конституция лойиҳасининг қатор меъёрларида камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш, пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий ёрдамлар миқдори энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмаслиги ҳам белгилаб қўйилмоқда. Фуқаролар тиббий ёрдамнинг қонунда кафолатланган ҳажмини бепул олишга ҳақли экани қатъий белгиланмоқда.
Жаҳонгир Ширинов,
Олий Мажлис депутати.