Ислоҳотчи президент ва ислоҳотлар

Ислоҳотчи президент ва ислоҳотлар
Бугун Ўзбекистонда ислоҳот сўзи кириб бормаган хонадон қолмади ҳисоб. Ғарб давлатлари Шавкат Мирзиёевни аллақачон ислоҳотчи президент дея тан олган ва Ўзбекистон раҳбари ғарб мамлакатларида хуш кўрилган меҳмон сифатида кутиб олинмоқда. Таъкидлаш лозим: ҳукумат тепасига келгач, ҳеч нимани ўзгартирмаслик, борини борича қолдириш ва оқим билан сузиш ҳам мумкин эди. Аммо ўнлаб, балки юзлаб йиллар олдинни кўзлаган стратег раҳбаргина жамоатчилик қандай кутиб олишидан қатъий назар, халқ тақдирини ижобий томонга ўзгартирадиган қарорларни қўрқмай қабул қилади ва шу билан бирга масъулиятни ҳам ўз зиммасига олади.

Бугун мамлакатда амалга оширилаётган ўзгаришлар шу даражага етдики, энди бизга ҳаммаси шундай бўлиши керакдек ва ҳатто камдек туюлмоқда. Янада кўпроғини хоҳлаяпмиз ва хоҳишларимиз ҳақида баралла айта оляпмиз. Аммо ҳаётимизда содир бўлаётган яхши ўзгаришлар ҳақида гапираяпмизми?

Кичик мисол келтираман. Мен журналистман, яқин вақтгача халқаро ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири сифатида ишлаганман. Касбим туфайли олий даражадаги сиёсатчилар иштирокидаги тадбирларда кўплаб маротаба қатнашганман. 2017 йил, Шавкат Мирзиёев янги раҳбар сифатида ислоҳотларни энди бошлаган давр. Ишим туфайли Тошкентга икки фарзандим билан кўчиб келишимга тўғри келган ва тўнғичимни мактабга жойлаганман. Кенжам боғча ёшида бўлиб, соҳада коррупция урчигани туфайли уни боғчага жойлай олмадим. Олий давраларда давлат раҳбарлари глобал миқёсдаги муаммоларни ҳал этаётган, муносабатларни янги босқичга кўтариш, янги истиқболли лойиҳалар йўлида шартнома тузаётган бир маҳалда бу ўзгаришларни кузатаётиб, хаёлим уйда, бешинчи қаватда жойлашган панжарасиз эски ромга эга хонадонда ёлғиз қолган фарзандимда бўлар эди. Орадан кўп ўтмади. Президент қарори билан мактабгача таълим муассасаларига қабул масаласи давлат хизматлари агентлигига топширилди ва мен бир соат ичида йил давомида ечимини топа олмай келган бу масалани ҳал қилишимга имконият бўлган.

Ўшанда ислоҳот маъносини, унинг ҳар бир фуқаро ҳаётига, у ким бўлишидан қатъий назар, дахлдор эканлигини, инсон тақдиридаги катта эврилишлар мана шундай кичик ўзгаришларда акс этишини ҳис қилганман. Мен журналистман, лекин шу билан бирга онаман ва фарзандини боғчага топширишда ҳаётида муаммоларга дуч келган оналар аҳволимни яхши англашади, деб ўйлайман. Шундай, бир қарор билан мамлакатдаги юз минглаб оналар ва миллионлаб болалар ҳаётида ижобий ўзгаришлар бўлган эди.

Дарвоқе, Қорақалпоғистонга қилган хизмат сафарларимнинг бирида Оролбўйи минтақасида болаларнинг боғчаларга қамраб олиниши мавзусида олган интервьюмда Қорақалпоғистон мактабгача таълим вазирининг тўлқинланиб айтган гаплари ҳамон ёдимда: “Бугун яратилаётган шароитлар аввал бўлмаган. Мана мен боғчага бормаганман ва ҳалигача бу мен учун энг катта армон бўлиб қолган”.

Энди тасаввур қилинг, бу мамлакатдаги улкан ислоҳотларнинг кичик бир йўналишидаги гаплар... Демак, кейинги йиллардаги ислоҳотлар миллионлаб инсонлар тақдирига дахлдор.

Ўхшаш янгиликлар

Мақола бўйича муносабатингизни билдиринг. Бизга Сизнинг фикрингиз жуда муҳим. Раҳмат!

Сўнгги янгиликлар

“Ипотека банк” 324 миллион долларга, “Кока-кола” 252 миллион долларга сотилган

Шавкат Мирзиёев давлат мулкини хусусийлаштириш ишларининг ижроси ва бу борада жорий йилги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди ....
24-03-2023, 21:31

Марказий банк 25 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади

Марказий банк 25 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади. АҚШ доллари +16,79 сўмга ошиб, 11 408,02 сўм этиб...
24-03-2023, 21:19

Ўзбек олимлари саратонни 99 фоизгача даволаш имконини берувчи янги препарат ишлаб чиқди

Бугун ўзбек олимлари қандай янги тадқиқотлар устида изланишлар олиб бораётгани ва улардан кутилаётган натижалар хусусида Ўзбекистон фанлар...
24-03-2023, 21:17

Республика ишчи гуруҳи: Сирдарё натижалари

Халқ билан доимий мулоқот, хонадонма-хонадон ўрганишлар, муаммолар ечимига қадамба қадам интилиш, маҳаллаларни қамраб олаётган бунёдкорлик...
24-03-2023, 21:16

Ёшлар ҳуқуқлари Конституция ҳимояси остида бўлади

Тошкент кимё-технологиялари институти талабалар турар жойида талаба-ёшлар иштирокида Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини...
24-03-2023, 09:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ислоҳотчи президент ва ислоҳотлар