Депутат назорати: Мирзачўлда электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш муаммоси ҳал қилинди

Депутат назорати: Мирзачўлда электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш муаммоси ҳал қилинди
O’zLiDeP Мирзачўл туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгаши депутати Сабоҳат Азимова ва партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ Мирзачўл туман электр тармоқлари корхонаси фаолиятини ўрганди.

Сўнгги пайтларда туманда электр энегиясида тез-тез рўй бераётган узилишлар аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Шу сабаб, ушбу муаммони баратараф этиш учун сайловчилар ўз депутатларига мурожаат қилишди.

Аҳоли мурожаатида акс этган барча муаммоли масалалар туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари ва маҳалла фаоллари билан биргаликда жойларга бориб ўрганиб чиқилди. Сўнгра бўлиб ўтган йиғилишда ўрганиш натижалари атрофлича муҳокама қилинди, муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шунингдек, аҳоли билан мулоқотларда касб этикасига риоя қилиш, чақириқларга ўз вақтида етиб бориш ва шу каби долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Белгиланган чора-тадбирлар ижроси депутатлик назоратига олинди.

Даврон Нариманов,
O’zLiDeP Мирзачўл туман Кенгаши
аппарат раҳбари.

Ўхшаш янгиликлар

Мақола бўйича муносабатингизни билдиринг. Бизга Сизнинг фикрингиз жуда муҳим. Раҳмат!

Сўнгги янгиликлар

“Ипотека банк” 324 миллион долларга, “Кока-кола” 252 миллион долларга сотилган

Шавкат Мирзиёев давлат мулкини хусусийлаштириш ишларининг ижроси ва бу борада жорий йилги режалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди ....
24-03-2023, 21:31

Марказий банк 25 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади

Марказий банк 25 мартдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан қийматини белгилади. АҚШ доллари +16,79 сўмга ошиб, 11 408,02 сўм этиб...
24-03-2023, 21:19

Ўзбек олимлари саратонни 99 фоизгача даволаш имконини берувчи янги препарат ишлаб чиқди

Бугун ўзбек олимлари қандай янги тадқиқотлар устида изланишлар олиб бораётгани ва улардан кутилаётган натижалар хусусида Ўзбекистон фанлар...
24-03-2023, 21:17

Республика ишчи гуруҳи: Сирдарё натижалари

Халқ билан доимий мулоқот, хонадонма-хонадон ўрганишлар, муаммолар ечимига қадамба қадам интилиш, маҳаллаларни қамраб олаётган бунёдкорлик...
24-03-2023, 21:16

Ёшлар ҳуқуқлари Конституция ҳимояси остида бўлади

Тошкент кимё-технологиялари институти талабалар турар жойида талаба-ёшлар иштирокида Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини...
24-03-2023, 09:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Депутат назорати: Мирзачўлда электр энергиясидаги узилишларни бартараф этиш муаммоси ҳал қилинди