Aбдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Афғонистонда бўлди

Aбдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Афғонистонда бўлди
Тошкент ва Кобул икки томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, Афғонистон ҳудуди орқали турли транзит юкларни ташиш ҳажмини ошириш каби масалаларни муҳокама қилди.

ТИВ маълумотига кўра, Кобулда Ўзбекистон делегацияси Афғонистон Бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Бародар, ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттақий, мудофаа вазири вазифасини бажарувчи мулла Ёқуб Мужоҳид, муваққат ҳукуматнинг бошқа аъзолари ва иқтисодий тузилмалар вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди.

Музокаралар чоғида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, Афғонистон ҳудуди орқали турли транзит юкларни ташиш ҳажмини ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Муҳим транспорт-энергетика лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, «Термиз–Мозори-Шариф–Кобул–Пешовар» темир йўлини қуриш, «Сурхон–Пули-Хумри» йўналиши бўйлаб электр тармоғини тортиш масалалари алоҳида кўриб чиқилди.

Томонлар ишнинг амалий босқичига тезроқ ўтиш зарурлигини таъкидладилар ва икки томонлама кун тартибидаги барча масалалар бўйича конструктив мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.

Мулоқотлар чоғида аёллар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва ҳимоя қилиш, қизларнинг Афғонистонда таълим олишини таъминлаш, шунингдек, Термиз шаҳридаги Таълим маркази негизида афғон кадрларини тайёрлаш зарурлиги таъкидланди.

Учрашувлар доирасида сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар ўзаро англашув руҳида ўтди ва муҳокама қилинган масалалар юзасидан томонлар ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш истагини билдиришди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотидан делегатлар сайланди

O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотининг конференцияси бўлиб ўтди. Унда сенатор, депутат, партия фаоллари ҳамада туман-шаҳар делегатлари...
29-05-2023, 12:04

Глобал тупроқ лабораториялари тармоғининг Шўрланган тупроқларни таҳлил қилиш бўйича тренинги

Глобал тупроқ лабораторияларининг тармоғи (The Global Soil Laboratory Network – GLOSOLAN), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва...
29-05-2023, 12:02

Иштихонда республика мутасаддилари 2 мингдан ортиқ мурожаатларни ўрганиб чиқди

Халқ розилигини, халқ ишончини фақат ва фақат амалий ишлар билангина қозониш мумкин. Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган...
29-05-2023, 11:59

Муҳим сиёсий жараёнга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда

O‘zLiDeP Тошкент вилоят партия ташкилотининг навбатдаги конференцияси ўтказилди. Тадбирда муддатидан олдин Ўзбекистон Республикаси...
29-05-2023, 11:57

"Афросиёб" поезди нечта йўналишда қатнайди?

Бугунги кунда юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" поездининг 12 та қатнови амалга оширилмоқда. Улар: 780/779-сонли «Тошкент — Қарши —...
29-05-2023, 11:56
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Aбдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Афғонистонда бўлди