O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг ХII мажлиси бўлиб ўтди

O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг ХII мажлиси бўлиб ўтди
Бугун Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдумидаги иштироки тўғрисидаги масала атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидлаш жоизки, “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳасининг тўлиқ матни эълон қилинди. Конституциянинг моддалари амалдаги 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормалари 275 тадан 434 тага ошган, яъни, Асосий қонунимизнинг 65 фоиз матни халқимиз таклифлари асосида янгиланган, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар уч ярим бараварга кўпайган.

Конституциявий қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, экспертлик ва илмий доиралар вакиллари, зиёлилар фаол иштирок этди. Лойиҳа том маънода халқ Конституцияси бўлганлигини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.

Мажлис иштирокчилари Конституцияни такомиллаштириш борасида ташаббусни илгари сурган партия сифатида ЎзЛиДеП аъзолари, Қонунчилик палатасидаги, ҳудудий ва туман кенгашларидаги депутатлар фаол қатнашганлигини эътироф этишди.

Партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб берилган аксарият таклифлар қонун лойиҳасида акс этганлигини қайд этишди.

Хусусан, Конституциявий қонун лойиҳасида давлатнинг бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиши бўйича мажбуриятлари белгиланаяпти.

Конституцияда барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги, тадбиркорларнинг қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни мустақил танлаши ва амалга оширишга ҳақли эканлиги кафолатланаяпти.

Мол-мулк, уй-жой дахлсизлиги масаласи Бош қомусимизда белгилангани - партия аъзолари ва электорати учун айни муддао бўлди. Мол-мулк дахлсизлигининг юксак даражада кафолатланиши ишбилармонлик ва инвестициявий фаолликни ҳам рағбатлантиради.

Яна бир муҳим масала маҳаллий даражада ҳокимиятлар бўлиниши принципи амалга оширилиб, ҳокимларнинг халқ депутатлари Кенгашларига раҳбарлик қилиш институти босқичма-босқич, яъни вилоят Кенгашлари учун 2024 йилдан, туман Кенгашлари учун эса, 2026 йилдан эътиборан тугатилаётганлиги мамлакатда амалга оширилаётган маъмурий ислоҳотлар, давлат бошқаруви тизими янгиланишининг мантиқий давомидир.

Маҳаллий давлат бошқаруви соҳасида киритилаётган мазкур ўзгаришлар бутун давлат ҳокимияти тизимини демократлаштиришга, ҳокимиятлар бўлиниши принципини изчиллик билан амалга оширишга ҳамда чинакам халқпарвар давлатчилик асосларини яратишга хизмат қилади.

Мажлисда партиянинг 2023 йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси референдуми ташвиқотини самарали ташкил қилиш, унда фаол иштирок этиш, Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламлари, партиямиз фаоллари орасида тарғибот-тушунтиришлар олиб бориш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Унга кўра референдум ташвиқотида партиянинг тўлақонли ва самарали иштирокини таъминлаш мақсадида марказий ва ҳудудий штаблари ташкил қилиниб, оммавий тадбирлар, тарғибот учрашувларнинг медиа-режаси ҳам тасдиқлаб олинди.

Мажлисда муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » O`zLiDeP Сиёсий Кенгашининг ХII мажлиси бўлиб ўтди