Ёшлар ҳуқуқлари Конституция ҳимояси остида бўлади

Ёшлар ҳуқуқлари Конституция ҳимояси остида бўлади
Тошкент кимё-технологиялари институти талабалар турар жойида талаба-ёшлар иштирокида Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот учрашуви ташкил этилди.

Тарғибот тадбирида O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Отабек Собитов иштирок этди.

Ташвиқот аввалида янгиланаётган Конституцияда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканлигига яққол ишоралигига урғу берилиб, аҳолимизнинг 18 миллиондан ортиғи ёшлар эканлиги, ушбу кўрсаткич 2040 йилга бориб, 25 миллионга етишини ҳисобга олиб, Конституцияга ёшлар масаласига алоҳида боб киритилаётгани муҳим аҳамиятга эгалигини алоҳида таъкидладилар.

Мулоқот давомида ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантириш, уларнинг маънавий, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан ривожланиши, ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун шарт-шароитларни яратиш мажбуриятини давлат ўз зиммасига олиши ёшлар ҳаётда ўзларини тўлақонли намоён этиш имкониятини таъминлаши таъкидланди.

Савол-жавоб кўринишида бўлиб ўтган учрашув якунида барча талаба-ёшлар референдумда фаол иштирок этишга чорланди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотидан делегатлар сайланди

O‘zLiDeP Навоий вилоят партия ташкилотининг конференцияси бўлиб ўтди. Унда сенатор, депутат, партия фаоллари ҳамада туман-шаҳар делегатлари...
29-05-2023, 12:04

Глобал тупроқ лабораториялари тармоғининг Шўрланган тупроқларни таҳлил қилиш бўйича тренинги

Глобал тупроқ лабораторияларининг тармоғи (The Global Soil Laboratory Network – GLOSOLAN), Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва...
29-05-2023, 12:02

Иштихонда республика мутасаддилари 2 мингдан ортиқ мурожаатларни ўрганиб чиқди

Халқ розилигини, халқ ишончини фақат ва фақат амалий ишлар билангина қозониш мумкин. Давлатимиз раҳбари топшириғи асосида тузилган...
29-05-2023, 11:59

Муҳим сиёсий жараёнга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда

O‘zLiDeP Тошкент вилоят партия ташкилотининг навбатдаги конференцияси ўтказилди. Тадбирда муддатидан олдин Ўзбекистон Республикаси...
29-05-2023, 11:57

"Афросиёб" поезди нечта йўналишда қатнайди?

Бугунги кунда юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" поездининг 12 та қатнови амалга оширилмоқда. Улар: 780/779-сонли «Тошкент — Қарши —...
29-05-2023, 11:56
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ёшлар ҳуқуқлари Конституция ҳимояси остида бўлади