Республика ишчи гуруҳи: Сирдарё натижалари

Республика ишчи гуруҳи: Сирдарё натижалари
Халқ билан доимий мулоқот, хонадонма-хонадон ўрганишлар, муаммолар ечимига қадамба қадам интилиш, маҳаллаларни қамраб олаётган бунёдкорлик ҳаракати, оилавий тадбиркорлик равнақи учун шароит яратиш, кенгликлардан уфқларга туташаётган халқ сайллари, мингйиллик қадриятлар тараннуми... – бугун сирдарёликларнинг ҳаёт манзараларида ҳам янгиланиш куч-қудрати мана шундай бор бўй-басти билан намоён бўляпти. Республика ишчи гуруҳининг “Оққўрғон тажрибаси” асосидаги фаолияти эса Президент Халқ қабулхоналари, секторлар ва маҳалла тизимларининг янада уйғун-самарали ишлашини йўлга қўйиш, дастурлар ижроси ва тизимли масалалар ҳал қилинишини жадаллаштиришда яна бир муҳим платформа бўлди.

Бугун вилоятдаги 112 та маҳаллада дастурлар асосида бунёдкорлик ишлари олиб бориляпти. Яъни бугун деярли ҳар икки-уч маҳалладан биттасида йўллар таъмири, ичимлик суви ёки электр энергияси таъминоти билан боғлиқ тизимли масалалар ҳал қилиняпти.

Жумладан, жами 13,4 км йўл таъмирланди. Шундан, 8,7 км йўлга асфальт ётқизилди, 2,7 км бетонлаштирилди, 2 км шағаллаштирилди.
Электр таъминоти масаласида 61 та темир-бетон таянчлар, 6 та трансформатор ўрнатилди, 2,8 км янги тармоқ тортилди.

Ичимлик сувини яхшилаш борасида 16,6 км ичимлик суви тармоғи тортилди, 2 дона қудуқ ва 5 дона сув минораси қурилиш ишлари бажарилди. Айтайлик, Сирдарё тумани марказидан 20 км. олисдаги Шоликор маҳалласи аҳлининг ҳам ичимлик суви билан боғлиқ кўп йиллик муаммосига бу йил ниҳоят ечим топилди. Дастурлар асосида 11,7 км. тармоқ тортилаётгани билан 400 та хонадон ичимлик суви билан барқарор таъминланади. Ёки Сайхунободнинг Олғабос маҳалласи аҳолиси мурожаатлари асосида эса 180 метрдан чучук сув чиқариляпти, 2,6 км. қувур билан эса 70 та хонадонга оби ҳаёт кириб боради.

“Оққўрғон тажрибаси” асосидаги фаолиятдан кўзланган яна бир мақсад – аҳолининг дастурхони тўкинлиги-ю рўзғори бутлигини таъминлашдан иборат. Шу мақсадда 541 нафар жисмоний ва юридик шахсларга 13 млрд. сўм кредитлар ажратилди. Шундан, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида 195 нафар фуқарога 4,1 млрд. сўм имтиёзли кредитлар ажратилди. Мисол учун, Янгиер шаҳри “Бобур” маҳалласида яшовчи Жамшид Ҳамроқулов хонадонидаги ўрганишлардан сўнг унга уйида балиқчилик билан шуғуланиши учун 30 млн. сўм кредит ажратилди.
“Юксалиш” маҳалласида яшовчи Баҳриддин Данишев эса мурожаатидан сўнг 300 млн. сўм имтиёзли кредит эвазига хонадонида сут маҳсулотларини қайта ишлашни йўлга қўйди.

“Бинокор” маҳалласи аҳолиси тиббий кўрикдан ўтиш учун аввал Янгиер шаҳри марказига борган бўлса, энди ўрганишлар асосида маҳалланинг ўзида контейнер қўйилиб, тиббиёт пункти ташкил қилинди.

Президентимиз ташаббуси билан ҳаётимизга жорий қилинаётган халқ билан мулоқот тизимининг янги-янги механизмлари ҳам шу кўҳна замин бағрига эзгу ниятлар билан қадалаётган ниҳоллар каби умидбахш, бунёдкорликка эш, ободлик манзилларига туташ. Аслида ҳам олам эски, аммо одам қалби доим янгидир.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Республика ишчи гуруҳи: Сирдарё натижалари