O‘zLiDeP: Ёшларимиз ҳар томонлама ривожланиши учун барча имкониятлар яратилади

O‘zLiDeP: Ёшларимиз ҳар томонлама ривожланиши учун барча имкониятлар яратилади
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган ташвиқот тадбирларининг навбатдагиси пойтахтимиздаги ИННО-инновацион ўқув ва ишлаб чиқариш технопаркида ташкил қилинди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари, талаба-ёшлар иштирокидаги ушбу тадбир бўлиб ўтди.

“Биз эркинлик учун овоз берамиз!” шиори остидаги ушбу тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов сўзга чиқиб, Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти ва унда ёшларга оид қатор нормалар ўз аксини топаётганлигини алоҳида эътироф этди.

Учрашувда сўз олганлар ҳам бугун барча саъй-ҳаракатлар, инсон қадрини юксалтиришга қаратилганини эътироф этдилар. Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганини алоҳида таъкидлашди. Айниқса ҳужжатда ёшлар масаласи алоҳида боб даражасига олиб чиқилиши Янги Ўзбекистонда ёшлар сиёсати устувор эканига яққол ишорадир.

Бугун аҳолимизнинг 18 миллиондан ортиғини ёшлар ташкил қилади. Ушбу кўрсаткич 2040 йилга бориб 25 миллионга етишини ҳисобга олсак, Бош қомусимизда ёшлар масаласи алоҳида боб бўлиб кираётгани муҳим аҳамиятга эгалигини англаймиз.

Янгиланаётган Конституцияда биринчидан, давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради, деган норма мустаҳкамланмоқда. Биз демократик, ҳуқуқий давлат қуришга интилар эканмиз, келажагимиз бўлган ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилмасдан, жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирокини таъминламасдан туриб, эриша олмаймиз.

Иккинчидан, давлат ёшларнинг маънавий, интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олиш, соғлиғини сақлаш, уй-жой, ишга жойлашиш, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароит яратади, деган меъёр ҳам киритилмоқда. Ўғил-қизларимизнинг ҳар томонлама ривожланиши учун уларга имкониятлар, яъни соғлом ва уй-жойли бўлиш, таълим олиш, ишга жойлашиш, банд бўлиш ва дам олиш имкониятларини яратиш зарурдир. Давлат бу борада тегишли шарт-шароитларни яратиш бўйича мажбурият олмоқда, чунки мазкур нормалар, нафақат ёшларимиз манфаати, балки бутун жамиятимиз ва мамлакатимизнинг фаровон тақдири учун муҳимдир.

Бундан ташқари, янгиланаётган Конституциямизда олий таълимда академик эркинлик берилиши, танлов асосида давлат ҳисобидан бепул олий маълумот олиниши, нодавлат таълим ташкилотлари қўллаб-қувватланиши тўғрисидаги қоидалар ёш авлод ҳаётини яхшилаш, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқариш, замонавий мутахассисликларни эгаллаган ҳолда ҳаётда ўз ўрнини топиши ва шахсий ривожланиши учун имконият яратади.

Охирги олти йилда олий ўқув юртлари сони 77 тадан 210 тага, уларга қабул эса 5 бараварга ортиб, талабалар сони 1 миллионга, олий таълим қамрови 9 фоиздан 38 фоизга ошди. Давлат грантлари сони ҳам 2 баравар кўпайиб, 40 мингтага етди, шундан магистратура учун 5 баравар кўпайган.

Тадбир сўнггида партия вакиллари ёшларимизни халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда янгиланаётган Конституция учун овоз беришга чақирди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » O‘zLiDeP: Ёшларимиз ҳар томонлама ривожланиши учун барча имкониятлар яратилади