Биргаликда очиқ жамият қурамиз

Биргаликда очиқ жамият қурамиз
Хабарингиз бор, шу кунларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташаббуси билан республика бўйлаб “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти ташвиқотига бағишланган эвент тадбирлар ўтказилмоқда. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия вакиллари, фаоллари ва кенг аҳоли вакиллари иштирок этишяпти.

Ташвиқот тадбирларнинг навбатдагиси пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги Университет кўчаси ҳудудида “Биргаликда очиқ жамият сари!” шиори остида ташкил қилинди. Унда Олий Мажлис ва Тошкент шаҳар, туман кенгаши депутатлари, туман аҳли, ёшлар, тадбиркорлар, партия фаоллари иштирок этди.

Сўзга чиққанлар бугун барча саъй-ҳаракатлар инсон қадрини юксалтиришга қаратилган экан, Бош қомусимизга киритиладиган барча ўзгартишларнинг негизида ҳам Ўзбекистонда кечаётган ислоҳотлар моҳиятини белгиловчи “Инсон қадри учун” улуғвор ғояси ётганини алоҳида таъкидлашди. Конституциявий ўзгаришларнинг асл моҳияти ҳам шу аслида. Чунки халқимиз ҳозирги тарихий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тўла англаб етмоқда. Халқ фикрини ўрганиш асосида мамлакат конституциясини такомиллаштириш юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни янги сифат даражасига кўтариш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, Ўзбекистоннинг дунёдаги энг илғор давлатлари қаторига киришига улкан имкониятлар яратади.

Тадбирда сўзга чиққан партия вакиллари тадбиркор, ишбилармон, кластер ва фермерлар конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамасида ўз таклифлари билан фаол иштирок этишганини алоҳида эътироф этишди. Янги таҳрирдаги конституцияда партия электорати бўлган бизнес субъектлар манфаатларини тўлиқ ҳимоя қиладиган қатор нормалар ўз аксини топаётган таъкидланди.

Шу ўринда таъкидлаш жоиз, ушбу ўзгаришларнинг аксарияти тадбиркор, фермерлар узоқ кутган, мулкдорлар қатлами учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга бўлган ўзгаришлардир. Масалан, лойиҳасида давлатнинг бозор муносабатларини ривожлантириш, қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиши бўйича мажбуриятлари белгиланяпти. Шунингдек, Конституцияда барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги, тадбиркорларнинг қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни мустақил танлаши ва амалга оширишга ҳақли эканлиги кафолатланиши катта аҳамиятга молик. Мол-мулк, уй-жой дахлсизлиги масаласининг Бош қомусимизда белгиланиши – партия аъзолари ва электорати учун айни муддао бўляпти. Мол-мулк дахлсизлигининг юксак даражада кафолатланиши ишбилармонлик ва инвестициявий фаолликни ҳам рағбатлантиради. Шу боис, уни ҳеч иккиланмасдан халқ Конституцияси дейиш мумкин.

Тадбирда партия фаоллари, тадбиркор, ишбилармон, фахрийлар, ёшлар ҳам сўзга чиқиб, халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда янгиланаётган Конституция учун овоз беришга ҳаммани чақиришди.

Кеча концерт дастурига уланиб, эстрада хонандаларининг куй-қўшиқлари дилларни хушнуд этди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар кенгаши
матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Биргаликда очиқ жамият қурамиз