O‘zLiDeP навбатдаги эвент-тадбирини Тойлоқда ўтказди

O‘zLiDeP навбатдаги эвент-тадбирини Тойлоқда ўтказди
Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган, “Инсонга фаровонлик, жамиятга эркинлик, давлатга масъулият!” шиори остидаги ташвиқот тадбири “Сиёб Шавкат Орзу” кўп тармоқли фермер хўжалигида байрамона шукуҳда ўтди.

Очиқ осмон остида ўтган тадбирда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов, Сенатнинг Aхборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Фарҳод Боқиев, парламент қуйи палатаси депутатлари, фермер хўжалик ва “Бахмал тўқима” МЧЖ ишчи ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни партия лидери очиб берар экан, бугун халқимиз томонидан жамиятимизда юз бераётган ўзгаришларга мутаносиб ҳолда яратилаётган Бош қомусимиз янада осуда, обод ва фаровон ҳаётимизнинг ишончли кафолати бўлишини таъкидлади. Янгиланаётган қомус бевосита халқ томонидан қабул қилинадиган биринчи ҳуқуқий ҳужжат экани, референдумдаги ҳар бир овоз катта аҳамиятга эга бўлишини алоҳида уқтирди.

Унда сўз олган маҳаллий кенгашлар ноиблари ҳам партиямизнинг дастурий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб берилган таклифлар қонун лойиҳасида акс этгани тўғрисида қувониб сўзлади. Ушбу ўзгаришларнинг аксарияти тадбиркорларимиз, фермерларимиз узоқ кутган, мулкдорлар қатлами учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга бўлганини алоҳида эътироф этишди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари – Наврўз Ризаев, Ғайрат Абдиев тарихимизда илк бора Ўзбекистон ижтимоий давлат, деб белгиланаётгани, инсонга эътибор ҳамда ғамхўрлик давлат ва жамиятнинг энг асосий бурчи дея мустаҳкамланаётганига урғу беришди. Давлатнинг ижтимоий соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар Конституцияда уч баробар кўпайтирилаётганини қайд этишди.

Шунингдек, тадбирда тиббиёт ходимлари, педагоглар сўз тиббиёт ва таълим соҳаларида енгилликлар яратиш борасида давлат ўз зиммасига олаётган мажбуриятларни мамнуният билан қайд этишди. Хусусан аҳоли кафолатланган бепул тиббий хизматлардан фойдаланиши ҳам янгиланган конституция лойиҳасига киритилган.

- Умуман, лойиҳада аҳоли саломатлигини асраш билан боғлиқ нормалар 4 баробар кўпайтирилмоқда, , – деди туман тиббиёт билашмаси бош врачи Шавкат Жабборов. – Бу аҳоли соғлиғини ишончли муҳофаза этиш ҳамда оналар ва болалар ўлими, юқумли касалликлар таҳдидини бартараф этишда жуда муҳим аҳамиятга эгадир.

- Конституцияга киритилаётган нормаларда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг педагог кадрларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, уларнинг меҳнатга мажбурланишига, таълим-тарбия жараёнига тўсқинлик қилишнинг ҳар қандай шаклларига, ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўймаслик бўйича қонун ҳужжатларида назарда тутилган чораларни кўришга хизмат қилади, – деди 14-мактаб директори Замира Жабборова.

Кўтаринки руҳда ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон ва Тожикистонда хизмат кўрсатган халқ артисти Мардон Мавлонов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ артисти Эркин Қайтаров, “Ёшлар овози” республика кўрик танлови ғолиби, тумандаги 21-умумтаълим мактаби ўқувчиси Фариза Сайфиддинова, маданият ходимлари ватан, ёшлик, муҳаббат ва она юрт мадҳини тараннум этган куй-қўшиқлари билан йиғилганларга кайфият улашди.

Мулоқот якунида партия фаоллари “Сиёб Шавкат Орзу” кўп тармоқли фермер хўжалиги тасарруфидаги сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган корхоналар фаолияти билан яқиндан танишди.

Тадбирда сўзга чиққан туман фахрийлари, фаоллар, ишбилармонлар ва ёшлар халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий қонунга бефарқ бўлмасдан, ҳаммани 30 апрелда бўлиб ўтадиган рефрендумда фаол иштирок этишга чақиришди.

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши
матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » O‘zLiDeP навбатдаги эвент-тадбирини Тойлоқда ўтказди