Муҳим сиёсий жараёнга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда

Муҳим сиёсий жараёнга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда
O‘zLiDeP Тошкент вилоят партия ташкилотининг навбатдаги конференцияси ўтказилди.

Тадбирда муддатидан олдин Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиш ҳамда партиянинг Тошкент вилоят Кенгашидан O‘zLiDePнинг XI Съездига делегатлар сайлаш масаласи муҳокама қилинди.

Айни пайтда вилоят Кенгаши таркибида 110 мингдан зиёд аъзолар ва 1014та БПТ мавжуд бўлиб, ҳозирда барча бўғинларда Президент сайловини уюшқоқлик билан ўтказишга катта тайёргарлик кўрилаётгани таъкидланди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар қайд этишганидек, бугун партиянинг барча бўғинлардаги ташкилотлари томонидан мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ташкиллаштириш ишлари катта уюшқоқлик, ҳамжиҳатлик билан, юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш борасида аниқ вазифалар белгилаб олинмоқда.

Конференция сўнгида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг XI Съездида қатнашиш учун Тошкент вилоятидан делегатлар сайланди.

O‘zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши
матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Муҳим сиёсий жараёнга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда