O‘zLiDePдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Рустам Каланов Янгиҳаёт туманидаги 285-сонли умумтаълим мактабида ҳудуддаги сайловчилар билан учрашди.
Унда фаоллари, туман кенгаши депутатлари, фахрийлар, таълим соҳаси вакиллари, хотин-қизлар ва ёшлар, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти, бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирди.
Тадбирда сайловолди дастурига биноан юртимизда таълим тизимида амалга оширилиши кутилаётган ишлар ҳақида сўзланди. Хусусан, 2030 йилгача юртимизда қўшимча икки мингта боғча қурилади, улар компьютер синфи билан таъминланади, бу ишда иштирок этувчи корхоналар рағбатлантирилади, эҳтиёжманд оилаларнинг боғча харажатларини давлат қоплаб беради.
Мактабларда таълим сифатини тубдан яхшилаш, “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастури амалга ошириш, 2030 йилга қадар мактабларда қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрни яратилиши, хусусий таълимга қўшимча енгилликлар бериш, бошланғич синф ўқувчиларини таълим планшетлари билан тўлиқ таъминлаш, чекка ҳудудларда мактаб автобусларини бепул йўлга қўйиш, келгуси етти йилда илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш учун 1 миллиард доллар ажратилиши ҳам дастурдан ўрин олган энг муҳим вазифалардандир.
Учрашув якунида ишончли вакил мана шундай эзгу ғоялари билан халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай изланаётган, Янги Ўзбекистонни барпо этишга ўз ҳаётини бағишлаган фидойи инсон, юртимизда учинчи Уйғониш даврини бошлаб берган давлат арбоби Шавкат Мирзиёев номзодини бўлажак сайловда қўллаб, овоз беришга барчани чақирди.