Янги Наманганликлар партия номзодини қўллаб-қувватлади

Янги Наманганликлар партия номзодини қўллаб-қувватлади
Наманган шаҳри Янги Наманган туманида жойлашган Наманган вилояти мудофа ишлари бошқармаси ҳузуридаги “Чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш” маркази залида Ўзбекистон Республикаси Президентлигигиа номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Икромхон Нажмиддинов билан учрашув бўлиб ўтди. Унда партиянинг вилоят, туман кенгаши аъзолари, депутатлар, халқ таълими, соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари, меҳнат фахрийлари ҳамда ёшлар вакиллари иштирок этдилар.

Мулоқотни партиянинг вилоят Кенгаши раиси Солижон Мўминов бошлаб берди. Ишончли вакил сайловчиларни Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, қишлоқ ва маҳаллаларни ободонлаштириш, аҳолини турмуш фаровонлигини юксалтириш бўйича амалга оширилган ишларда алоҳида ҳиссалари борлигини таъкидлади. Шундан сўнг номзоднинг 2023-2030 йилларга мўлжалланган бешта устувор мақсадининг мазмун-моҳиятини кенг шарҳлаб берди.

Уларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, манфаатларини таъминлаш, тадбиркорликни янада ривожлантириш, хотин-қизларнинг оиладаги ва жамиятдаги ўрнини, нуфузини мустаҳкамлаш, сув ресурсларидан тежаб-тергаб фойдаланиш, чегараларимиз даҳлсизлиги, халқимиз тинчлигини барқарор сақлаш йўлида белгиланган устувор вазифалар ҳақида сўз юритди.

Сайловчилар номидан муносабат билдирган “Янги замин” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, шаҳар кенгаши депутати Гарвҳархон Турғунова маҳаллада ташкил этилган бешлик тизими ва бу орқали қисқа муддатда эришилган ютуқлар хусусида фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

“Silk grand” ҳунармандлар маркази раҳбари Марина Жаббарова Шавкат Мирзиёевнинг наманганликларга ҳурмат-эҳтиромидан, эътирофидан, хусусан, Наманган шаҳрининг республика бўйсинувидаги шаҳар мақомини олганлиги, унинг таркибида Давлатобод, Янги Наманган туманлари ташкил этилганидан барча бирдек чексиз мамнун эканини айтиб, мамлакатимизда саноатни ривожлантириш бўйича йирик лойиҳаларнинг амалга оширилиши иқтисодиётимизни барқарор ривожланишига, минглаб янги иш ўринлари яратилишига асос бўлишини таъкидлади.

-Мен бугунги учрашувдан катта таассурот олдим,-дейди Наманган Давлат педагогика институти талабаси Мастурахон Набихонова. –Биз ёшларга, айниқса, қизларга алоҳида эътибор, ғамхўрлик кўрсатилаётгани, билим олишимиз, истеъдодимизни юзага чиқаришимиз учун имкониятлар яратиб берилаётгани тенгдошларимга куч-ғайрат бағишлайди. Орзуларим бир олам. Келгусида яхши мутахассис бўлиб Ватанимиз равнақига, Янги Ўзбекистон, Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришга билим ва салоҳиятим билан ўз ҳиссамни қўшмоқчиман. 9 июл куни бўлиб ўтадиган сайловда халқпарвар, миллатпарвар сиёсатчи, ёшларни ўз фарзандларим, деб эъзозлайдиган бағрикенг инсон Шавкат Мирзиёев номзоди учун овоз бераман.

Унинг бу таклиф ва ташаббусини йиғилишда иштирок этган Янги Наманган тумани фаоллари якдиллик билан қўллаб-қувватладилар.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети: Квант ҳафталиги бўлиб ўтмоқда...

Халқаро анжуманда АҚШ нинг Далласдаги Техас университети Нанотехнология институти директори ўринбосари, ITMO университети гибрид нано...
11-12-2024, 11:52

Самарқанд давлат университети битирувчилари дунёнинг топ-100 талик университетида магистратурани давом эттиради…

2022 йил Самарқанд давлат университети Италиянинг Болонья университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган эди. Унга кўра СамДУ...
6-12-2024, 11:20

Самарқанд давлат университети Хитойдаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни давом эттиради…

Самарқанд давлат университетига Шенси провинциясининг (Хитой) Бош прокурори Ван Юн бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар билан...
4-12-2024, 09:27

Ватан ва Виждон

Инсонга ота-онани ва Ватанни танлаш имконияти берилмаган. Дунёга келган ва киндик қонимиз тўкилган манзил Ватан ҳисобланади. Худди,...
3-12-2024, 08:58

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
29-11-2024, 12:34
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Янги Наманганликлар партия номзодини қўллаб-қувватлади