Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади

Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига партиямиздан кўрсатилган номзоднинг Жиззах вилояти бўйича ишончли вакили Байрамбек Узаков Шароф Рашидов тумани сайловчилари билан учрашди.

Тумандаги Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида бўлиб ўтган учрашувда Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари – Ғайрат Абдиев, Феруза Нигматова, O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши раиси Эркин Холматов, O'zLiDeP вилоят Кенгаши қошидаги Фахрийлар Кенгаши раиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Парда Зиётов, маҳаллий Кенгаш депутатлари, партия фаоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Дастлаб, ишончли вакил номзоднинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти ҳақида маълумот берилди. Сўнгра сайловолди дастуридан ўрин олган стратегик мақсад ва вазифалар мазмун-моҳияти сайловчиларга атрофлича тушунтириб ўтилди.

Хусусан, номзоднинг дастурига кўра Янги Ўзбекистоннинг асосий устуни – билим, таълим ва тарбия бўлиши учун зарур шароитларни яратиш бундан буён ҳам энг устувор йўналишларидан бири бўлади.

Боғча ва мактабларни фильтрланган ичимлик сув ҳамда санитария-гигиена инфратузилмаси билан тўлиқ таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Мактабгача таълим муассасаларида оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади.

Келгуси етти йилда мактабларда қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрнини яратган ҳолда таълим сифатини тубдан яхшилашни устувор вазифалардан бири сифатида кўрилади.

Бу борада “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастурини ишлаб чиқиб, ҳаётга жорий этилади.

Ишончли вакил сўзларини диққат билан тинглаган учрашув иштирокчилари ҳам ўз навбатида сўзга чиқиб, сўнгги йилларда туманда амалга оширилаётган ва ҳар бир хонадонга кириб борган ислоҳотлар самараси ҳақида гапириб, партиямиздан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

O'zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади