Автомобилсозлик соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми уч баробар оширилади

Автомобилсозлик соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми уч баробар оширилади
O‘zLiDePдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Рустам Каланов Бектемир тумани Маданият маркази мажлислар залида мазкур туман сайловчилари билан учрашди.

Унда туман кенгаши депутатлари, маҳалла раислари, фахрийлар, таълим, тиббиёт соҳалари вакиллари, хотин-қизлар ва ёшлар, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти, бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирди.

Тадбирда сайловолди дастурига биноан мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ўсиши таъминлашда амалга оширилиши кутилаётган ишлар ҳақида сўзланди. Хусусан, 2030 йилгача иқтисодиётимиз ўсиш суръатлари 2 баробар оширилиб, 160 миллиард долларга етказилади. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 2 минг 200 доллардан 4 минг долларга оширилади. Илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш орқали меҳнат унумдорлиги 2 баробарга оширилади. 2030 йилгача мис ишлаб чиқариш 3,5 баробар, олтин – 1,5 карра, кумуш – 3 марта, уран – 3 баробар оширилади. Тарихимизда илк бор алюминий, литий, пўлат, графит ишлаб чиқариш орқали 2,5 миллионта юқори даромадли иш ўрни яратилади.

Автомобилсозлик соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми уч баробар оширилади. Йилига 300 мингта электромобиль ишлаб чиқарилади. Саноатда қўшилган қиймат ҳажми 20 миллиард доллардан 45 миллиард долларга етказилади. Саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади ва унга 1 миллиард доллар ажратилади.

Келгуси йилларда 50 та нуфузли хорижий брендлар билан махсус экспорт зоналари ташкил қилинади. Тадбиркорларга “тайёр бизнес” шаклида саноат ипотекаси тизими тўлиқ йўлга қўйилади. Энг қувонарлиси, вақтида солиқ тўлаётган корхоналарга қўшилган қиймат солиғи қайтариш муддати бир кун этиб белгиланади ҳамда уларда солиқ текширувлари ўтказилмайди ва давлат харидларида устунлик берилади.

Учрашув якунида ишончли вакил мана шундай эзгу ғоялари билан халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай изланаётган, Янги Ўзбекистонни барпо этишга ўз ҳаётини бағишлаган фидойи инсон, юртимизда учинчи Уйғониш даврини бошлаб берган давлат арбоби Шавкат Мирзиёев номзодини бўлажак сайловда қўллаб, овоз беришга барчани чақирди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Автомобилсозлик соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми уч баробар оширилади