Қорақалпоғистон учун беш стратегик мақсадларни ўз ичига олган 7 йиллик дастур ишлаб чиқилади

Қорақалпоғистон учун беш стратегик мақсадларни ўз ичига олган 7 йиллик дастур ишлаб чиқилади
Чимбой тумани 5 сонли болалар мусиқа мактабида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал – демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ишончли вакили Байрамбай Отемуратов сайловчилар билан учрашди. Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастури ҳамда номзоднинг қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувида қайд этган мақсадлари билан таништирди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси учун беш стратегик мақсадларни ўз ичига олган етти йиллик дастур белгилаб олинади, унга жами 25 миллиард доллардан зиёд маблағ йўналтирилиши кўзда тутилмоқда. 2030 йилга бориб ҳудуд иқтисодиётини 2 баробар ошириб, 160 миллиард долларга етказилади. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажмини ҳозирги 2 минг 200 доллардан 4 минг долларга оширилади. Бунинг натижасида Ўзбекистон “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига албатта киради.

Учрашувда илгари сурилган бешта устувор мақсадларнинг барчаси инсон омили, унинг фаровон ҳаёт кечириши учунлиги эътироф этилди. Сўзга чиққанларнинг барчаси бир овоздан Янги Ўзбекистонимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлида бутун ҳаёти, ҳалол меҳнатини аямай хизмат қилиб келаётган муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев номзодини бўлажак сайловда қўллаб-қувватлашга чақирди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Қорақалпоғистон учун беш стратегик мақсадларни ўз ичига олган 7 йиллик дастур ишлаб чиқилади