"Экология ва атроф-муҳитни асраш, сув тақчиллигининг олдини олиш бундан буён ҳам биз учун долзарб вазифа бўлиб қолади

"Экология ва атроф-муҳитни асраш, сув тақчиллигининг  олдини олиш бундан буён ҳам биз учун долзарб вазифа бўлиб қолади
Биз, ҳеч шубҳасиз, экологик мувозанат, мусаффо ҳаво, тоза сув, безавол табиат тарафдоримиз. Бу масала биз учун бошқаларга қараганда ниҳоятда долзарб ва муҳимдир. Нега деганда, биз дунёдаги энг катта экологик офат – Орол фожиасини бевосита ўз бошидан кечираётган халқмиз.

Шунинг учун ҳозирги вақтда республикамизда бебаҳо эко-тизимни сақлаш ва мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли дастурлар, жумладан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Биз келгусида бу ишларни янада жадал давом эттирамиз.

Янги қуриладиган саноат корхоналари лойиҳаларида бу масала бўйича қаттиқ назорат ўрнатилади. Оролбўйи минтақасидаги экологик вазиятни яхшилаш учун ҳам барча зарур чора-тадбирларни кўрамиз.

Айни пайтда биз фақат деҳқончилик билан кун кўрадиган мамлакат бўлиб қолмаслигимиз керак. Биз атроф-муҳитга зарар етказмаган ҳолда, ишлаб чиқариш индустрияси кучли даражада ривожланган давлатга айланишимиз зарур" - деди Президент.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » "Экология ва атроф-муҳитни асраш, сув тақчиллигининг олдини олиш бундан буён ҳам биз учун долзарб вазифа бўлиб қолади