Республика ишчи гуруҳи: халқ розилиги — устувор вазифа

Республика ишчи гуруҳи: халқ розилиги — устувор вазифа
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика Ишчи гуруҳи Андижон вилоятида ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ва намунавий кўча, обод хонадон тизимини жойларда ташкил этиш ҳамда аҳоли билан мулоқот ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ушбу мақсадда Президент маслаҳатчиси ўринбосари бошчилигида тезкор штаб ва вилоятнинг 4 та сектори кесимида ишчи гуруҳлар ташкил этилди. Ҳар бир ишчи гуруҳ таркибига Президент Администрацияси масъул ходимлари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, 15 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.

Ишчи гуруҳлар томонидан вилоятнинг 16 та туман ва шаҳарларидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир бўлган маҳаллаларда хонадонбай юриш орқали аҳоли учун долзарб муаммолар ўрганилиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Ўрганишлар натижалари бўйича вилоятда аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётган қатор муаммолар аниқланди. Жумладан, кўп қаватли уй-жойларнинг коммунал соҳаси билан боғлиқ масалалар, электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар, ички йўл ва кўприклар ҳолати ҳамда ижтимоий соҳа объектлари ҳолати.

Ҳудудда аҳоли учун долзарб бўлиб турган муаммоларни ҳал этиш бўйича қатор ижобий ишлар амалга оширилди.

Жумладан, йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш мақсадида жами 13,7 км ички йўлларга асфальт қопламаси ва бетонлаш ишлари бажарилди. Масалан, Булоқбоши тумани “Гулистон” маҳалласида 1,7 км ва “Чақар” маҳалласида 1,4 км, Марҳамат тумани “Шаҳристон” маҳалласида 1,2 км, Олтинкўл тумани “Меҳнат” маҳалласида 1,2 км, “Қўшкўприк” ва “Бўстон” маҳаллаларида 1 кмдан асфальт ётқизиш ва бетонлаш ишлари бажарилди.

Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда қўшимча 470 тонна суюлтирилган газ етказиб берилди. Шунингдек, ҳудудда газ таъминотини яхшилаш мақсадида Олтинкўл тумани “Уйшин” маҳалласи худудидан ўтган 410 та аҳоли хонадонларига табиий газ етказиб берувчи қувурнинг 1500 метри таъмирланиб, тартибга келтирилди. Ёки Избоскан тумани “Даминбойчек” маҳалласидан ўтган 2350 та аҳоли хонадонларга табиий газ етказиб берувчи 2400 метр газ қувури ҳам созланди.

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 70 дона темир-бетон таянчлар ўрнатиш ишлари бажарилди. Жумладан, Олтинкўл туманида
26 дона, Жалақудуқ туманида 18 дона, Избоскан туманида 17 дона ва Булоқбоши туманларида 8 дона таянч устунлар ўрнатилди.
Ичимлик сувини яхшилаш борасида ҳудудда 3 280 метр ичимлик суви тармоғи тортилди. Жумладан, Жалақудуқ тумани “Намана” маҳалласига 500 метр, Қўрғонтепа тумани “Қуткар” маҳалласида 350 метр, “Деҳқонобод” маҳалласида 300 метр, Шаҳрихон тумани “Янги турмуш” маҳалласида 300 метр, Асака тумани “Кўркам” маҳалласига 250 метр, Жалақудуқ тумани “Ғозичеки” маҳалласига 250 метр, “Қораянтоқ” маҳалласига 120 метр ва Олтинкўл тумани “Намуна” маҳалласига 160 метр ичимлик сув тармоқлари тортилди. Шунингдек, Шаҳрихон тумани “Янги турмуш” маҳалласида 1 дона назорат қудуқларини ўрнатиш ишлари олиб борилди. Ёки Асака тумани “Ҳамдўстлик” маҳалласида ичимлик сув қудуғини буруғлаш ишлари амалга ошилмоқда.

Коммунал хўжалиги соҳасини яхшилаш борасида Жалақудуқ тумани “Навоий” маҳалласидаги 32-сонли кўп қаватли уйнинг оқова сув тармоғини янги тармоққа ушлаш ишлари бажарилмоқда. Ёки Андижон шаҳри “Шифокор” маҳалласидаги, 1-2-3-сонли кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмидаги оқова сув тармоғида аниқланган носозлик бартараф этилди.

Кредит ва субсидия ажратиш, бандлик масалалари ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлди.

Хусусан, тижорат банклари томонидан 1 214 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 123,9 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди. Шундан, саноат йўналишида 2 тага 2 960,0 млн. сўм, оилавий тадбиркорлик йўналишида 443 тага 10 044,0 млн. сўм, микроқарз йўналишида 688 тага 10 472,0 млн. сўм, қишлоқ хўжалиги йўналишида 14 тага 87,764 млн. сўм маблағ ажратилди.

Шунингдек, Асака туманида 77 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 9 409 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтарига” киритилган бўлиб, жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига 7 315 нафарига (78%) амалий ёрдам кўрсатилган. Жумладан, “Гумбаз” маҳалласида яшовчи, 1942 йилда туғилган Собиров Ортиқали бобо ва кекса онахон Собирова Инобатхон оиласидан хабар олиниб, оилага озиқ-овқат маҳсулотлари берилди ҳамда мурожаатига асосан И.Собировага ногиронлик аравачаси ҳам етказиб берилди. Ёки “Ганжаюз” маҳалласида яшовчи, 1944 йилда туғилган Абдурахмонов Жўравой бобо ва унинг турмуш ўртоғи 1946 йилда туғилган Абдурахмонова Патилахоннинг оиласидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. Мурожаатларига асосан Абдурахмонов Жўравой ногиронлик аравачаси билан ҳам таъминланди.
Ишлар давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Республика ишчи гуруҳи: халқ розилиги — устувор вазифа