Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорлари ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинади

Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорлари ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинади
Фракция мажлисида "Ер тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда ер муносабатлари соҳасида жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ишончли тарзда ҳимоя қилиш бўйича изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, ер участкалари ижара муносабатларининг ўзига хос хусусиятларини аниқ белгилаш, бундан ташқари ўзганинг кўчмас мулкидан чекланган тарзда фойдаланиш (сервитут) ҳуқуқини амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш, жамоат эҳтиёжлар учун оммавий сервитут белгиланишини ҳуқуқий тартибга солиш зарурати юзага келмоқда.

Ушбу Қонун лоийиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси сервитут шартномаси, сервитут иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, сервитутни ўзгартириш, бекор қилиш, сервитут учун ҳақ тўлаш, оммавий сервитутни белгилашга оид қоидалар билан тўлдирилмоқда.

Бундан ташқари, ижара муносабатларининг объектларига бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) белгиланмоқда, ер участкаларини ижарага беришнинг тартиби ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг хусусий мулки бўлган ер участкасига мулк ҳуқуқини бекор қилиш ҳоллари аниқлаштирилмоқда.

Мазкур Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ижара муносабатлари янада кенгайишига, сервитут белгилаш билан боғлиқ муносабатлар ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинишига, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорлари ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинишига хизмат қилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ер эгалари, ердан фойдаланувчилар, ер участкалари ижарачилари ва мулкдорлари ҳуқуқлари ишончли ҳимоя қилинади