Партия “Ёшлар қаноти” фаоллари олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди

Партия “Ёшлар қаноти” фаоллари олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди
Шу кунларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан Президент Шавкат Мирзиёев лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқининг мазмун-моҳиятига бағишланган турли давра суҳбатлари, семинарлар ташкил қилинмоқда.

O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари иштирокида ташкил қилинган давра суҳбатида давлатимиз раҳбарининг нутқида ёшлар масаласига қаратилган эътибор ва бу борада партия ёшлар қаноти олдида турган устувор вазифалар муҳокама марказида бўлди.

- Давлатимиз раҳбари ёшлар масаласига алоҳида эътибор қаратиши барчамизга яхши маълум. Лавозимга киришиш тантанали маросимида ҳам ёшларга яна бир бор мурожаат қилганликлари фикримиз исботидир, - деди ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Отбекхўжа Собитхўжаев. – Давлатимиз раҳбари “Эл-юрт корига аввало ким ярайди? Албатта, сизлар! Янги Ўзбекистонни, Учинчи Ренессансни ким барпо этади? Албатта, сизлар! Юртимиз, халқимизни келажакда ким рози қилади? Албатта, сизлар! Халқимиз, Ватанимиз сизларга ишонади. Сизлар Ўзбекистон тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган буюк ишларни амалга оширишга қодирсиз”, дея йигит-қизларимизга юксак ишонч билдирди. Ана шу ишончга муносиб бўлиш ҳар бир ўғил-қизнинг, ёшларимизнинг асосий мақсадларидан бирига айланиши керак.

Давра суҳбатида қатнашган партия ёшлар қаноти фаоллари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди ва ҳар бир ёш янги Ўзбекистон, учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишда энг фаоллардан бири бўлишлигини таъкидлаб ўтишди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Партия “Ёшлар қаноти” фаоллари олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди