Республика ишчи гуруҳи: муаммолар ҳал этилмоқда

Республика ишчи гуруҳи: муаммолар ҳал этилмоқда
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳи ўз фаолиятини Самарқанд вилоятида давом эттирмоқда. Унда ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ва намунавий кўча, обод хонадон тизимини жойларда ташкил этиш ҳамда аҳоли билан мулоқот ўтказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Президент маслаҳатчиси ўринбосари бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи таркибига Президент Администрацияси масъул ходимлари, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, 15 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари жалб этилди.

Ишчи гуруҳлар томонидан вилоятнинг 16 та туман ва шаҳарларидаги ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир бўлган маҳаллаларда хонадонбай юриш орқали аҳоли кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётган қатор муаммолар аниқланди. Мисол учун, Каттақўрғон шаҳри, Жомбой, Булунғур ва Нарпай туманларида аҳоли уй-жойларининг ичимлик суви, электр таъминоти ва ички йўллар таъмири, Самарқанд шаҳри, Пайариқ, Оқдарё, Самарқанд туманларида эса оилавий шифокорлик пунктлари ёки мактабгача таълим масканлари сингари қатор ижтимоий соҳа объектларининг мукаммал таъмирга муҳтожлиги каби масалалар.

Ушбу аниқланган муаммоларни ҳал этиш мақсадида Ишчи гуруҳ масъуллари томонидан қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини яхшилаш учун жами 38,1 км ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизиш ва шағаллаштириш ишлари бажарилди. Мисол учун Каттақўрғон шаҳри “Нуробод” маҳалласида 3,1 км, “Кунжупай” маҳалласида 0,9 км, Булунғур тумани “Самарқанд” маҳалласида 1,8 км, Пайариқ тумани “Халқобод” маҳалласида 1,3 км, Нарпай тумани “Ўзбекистон” маҳалласида 1,0 км, Самарқанд шаҳри “Мулён” маҳалласида 1,2 км асфальт ётқизиш ишлари бажарилди.

Электр таъминотини яхшилаш мақсадида 3 дона трансформатор, 104 дона темир-бетон таянчлар ўрнатиш ҳамда 4,05 км янги электр тармоқ тортиш ишлари бажарилди. Жумладан, Булунғур туманида 47 дона, Самарқанд туманида 23 дона таянч устунлар ва Пайариқ туманида, Каттақўрғон шаҳрида 1 донадан трансформатор ўрнатилди.

Ичимлик сувини яхшилаш борасида ҳудудда 5 900 метр ичимлик суви тармоғи тортилди. Жумладан, Нарпай тумани “Гулистон” маҳалласига 1 000 метр, Каттақўрғон тумани “Намозполвон” ва “Кумушқирғоқ”маҳалласига 950 метр, Пайариқ тумани Челак шаҳрида 800 метр ичимлик сув тармоқлари тортилди. Шунингдек, Самарқанд ва Пахтачи туманларида қатор сув иншоотларидаги сув насослари янгилаб берилди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш масалалари ҳам Республика ишчи гуруҳи эътибори марказида бўлди. Ушбу мақсадда тижорат банклари томонидан 1 971 нафар фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига 83,9 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилиши таъминланди. Шундан, оилавий тадбиркорлик йўналишида 397 тага 7, 8 млрд. сўм, савдо фаолияти йўналишида 6 тага 535 млн. сўм, хизмат кўрсатиш соҳасига 11 тага 13 млрд сўм, қишлоқ хўжалиги соҳасига 9 тага 5,8 млрд сўм маблағ ажратилди.

Шунингдек, 20 нафар фуқароларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мақсадида “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғарма”си маблағлари ҳисобидан субсидия асосида жами 87,0 млн. сўмлик тикув машиналари, 3 нафар фуқарога қандолатчилик фолиятини бошлаш учун 3 дона 18,7 млн. сўмлик пишириқ печи ва қишлоқ хўжалиги фолияти билан шуғулланиш учуна 16 нафар фуқарога 97,9 млн. сўмлик мотокултиваторлар етказиб берилди.

Ишлар давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
29-04-2024, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19

Самарқанд давлат университетига Тамбов давлат университети ректори Павел Моисев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди…

Делегация аъзолари дастлаб, СамДУ зоология ва археология музейларида бўлишди. Оранжерияга саёҳат қилди. Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар...
24-04-2024, 23:16
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Республика ишчи гуруҳи: муаммолар ҳал этилмоқда