Тадбиркорлик учун янада қулай имкониятлар яратилади!

Тадбиркорлик учун янада қулай имкониятлар яратилади!
Айни кунларда Халқ депутатлари Жиззах вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи томонидан жойлардаги БПТларда, корхона-ташкилот ва муассасаларда, электорат вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқининг мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Ғаллаорол туманида бўлиб ўтган навбатдаги учрашувда Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, БПТ раислари, электорат вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда айни пайтда фақат деҳқончилик билан кун кўрадиган мамлакат бўлиб қолмаслигимиз, атроф-муҳитга зарар етказмаган ҳолда, ишлаб чиқариш индустрияси кучли даражада ривожланган давлатга айланишимиз, мамлакатимизда бугун мавжуд бўлган саноат салоҳияти, дунёдаги кўпгина давлатларда йўқлиги, мана шундай ноёб салоҳиятимизни янада ривожлантириш, юртимизни қудратли индустрия маконига, юқори технологиялар, инновациялар, жаҳон бозорида рақобатбардош бўлган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган замонавий мамлакатга айлантириш бўйича катта-катта дастурлар қабул қилинганлиги ва улар албатта амалга оширилиши тўғрисида сўз юритилди.

Шу билан бирга, Ватан рамзи бўлган маҳалла тизимини барча ислоҳотларда марказий ва ҳал қилувчи бўғинга айлантирилиши, тадбиркорлик учун янада қулай имкониятлар яратиб, янги-янги иш ўринлари очиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш, ёшлар ва хотин-қизларни замонавий касб-ҳунарларга ўқитиш, уларнинг бандлигини ошириш эътибор марказида бўлиши тўғрисида алоҳида таъкидланди.

Тадбирда сўзга чиққан электоратимиз вакиллари, туманда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда яратилган шарт-шароитлар ва имкониятлар мужассам эканлиги, шу билан бирга, Ватанимизни янада тараққий эттиришга муносиб ҳисса қўшиш барчанинг муқаддас бурчи эканлиги ҳақида тўлқинланиб гапирдилар.

Холбек АСАТОВ,
O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти
Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари билан ишлаш бўлими мудири.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Тадбиркорлик учун янада қулай имкониятлар яратилади!