Татьяна Каримова: Ўша вақтда республика фуқаролар уруши ёқасида турган эди

Татьяна Каримова: Ўша вақтда республика фуқаролар уруши ёқасида турган эди
Ўзбекистон мустақиллиги асосчиси хотирасига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди. Унда Татьяна Каримова нутқ сўзлади.

“Ўзбекистоннинг янги тарихи, жумладан, мамлакатнинг мустақилликка эришиши Ислом Каримовнинг ҳаёти, фаолияти ҳамда мероси билан чамбарчас боғлиқдир. Унинг юксак давлатчилик тафаккури, келажак қадамларни олдиндан хисоблаб чиқиш салоҳияти Ўзбекистонда ҳам, хорижда ҳам муносиб эътироф этилган”, – деб қайд этди Биринчи Президентнинг рафиқаси.

“Ислом Каримов жуда мураккаб ва ўта зиддиятли даврда давлат тепасига келди. Ўша вақтда республика фуқаролар уруши, миллатлар ва конфессиялар ўртасидаги тўқнашув ёқасида турган эди. Таъбир жоиз бўлса, ўлка аланга ичида қолган, айрим жойларда қон ҳам тўкилган эди. Ўзбекистон учун мамлакатни юзага келган бошбошдоқликдан олиб чиқиб кета оладиган етакчи жуда ҳам зарур эди. Ана шу паллада Ислом Каримов залворли масъулиятни жасорат ила ўз зиммасига олди”, – дея фикрларини давом эттирди Татьяна Каримова.

“Каримов раҳбарлигида миллий ғурур ва халқнинг қадр-қиммати, унинг бой тарихи, маданияти ҳамда маънавий қадриятлари тикланди. Президент Каримов кўп бора таъкидлаганидек, ягона мақсад ва ғояга эга бўлмаган жамият ҳалокатга маҳкумдир, у ҳам ички, ҳам ташқи душманлар қўлида ўйинчоққа айланади. Миллий истиқлол мафкураси эса инсонларни мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, Ватан тараққиёти ва халқ фаровонлигини таъминлаш каби эзгу мақсадлар йўлида бирлаштиради”, – деб таъкидлади Татьяна Каримова.

Анжуманда Каримов маърифий ўқишлари бундан буён анъана тарзда ҳар йили баҳорда Ислом Каримовнинг киндик қони тўкилган шаҳар – Самарқандда ўтказилиши маълум қилинди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Мақсуд 3 май 2019 10:25
    Ислом Каримовнинг нафақат халқимиз учун, балки дунё халқларининг ғамини ўйлаб қилган хизматларини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. У кишининг хорижий давлат раҳбарлари, сиёсий экспертлари ва кенг жамоатчилиги томонидан халқпарвар раҳбар ва доно сиёсатчи сифатида эътироф этилиши бежиз эмас. Биз, Сиз билан фахрланамиз, отажон!
  2. Амирбек 2 май 2019 12:06
    биринчи призидентмиз жуда кучли инсон эдилар оллоҳ раҳматига олсин сиз ҳамиша қалибимизда сиз руҳингиз шод охиратингз обод бусин
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Татьяна Каримова: Ўша вақтда республика фуқаролар уруши ёқасида турган эди