Партиянинг ҳудудий кенгашлари ва депутатлар фаолиятига танқидий баҳо берилмоқда

Партиянинг ҳудудий кенгашлари ва депутатлар фаолиятига танқидий баҳо берилмоқда
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг Самарқанд вилояти ва туман (шаҳар) партия ташкилотлари иштирокидаги кенгайтирилган ижроия қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят Кенгаши ижроия қўмитаси аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирда партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг 2023 йилнинг ўтган даврдаги жорий фаолияти якунлари, иккинчи ярим йилликдаги устувор вазифалар, туман ва шаҳар Кенгашлари ва депутатлик гуруҳлари фаолиятлари танқидий таҳлил қилинди. Ўтган давр давомида ўтказилган тадбирлар, партиявий лойиҳалар муҳокама қилинди.

Партия Устави талабларига қуйи тузилмалар томонидан қай даражада амал қилинаётгани, партия раҳбар органлари томонидан белгилаб олинаётган режа ва топшириқлар ижросининг натижадорлиги билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, жорий йилнинг ўтган давр мобайнида партия депутатлик гуруҳлари ташаббуслари билан халқ депутатлари Самарқанд вилоят ва туман (шаҳар) Кенгашлари сессияларига 28 та масала киритилиб, шундан 26 таси сессияларда кўриб чиқилган ва қарор қабул қилинган.

Шунингдек, бу вақт давомида депутатлар томонидан 1264 та депутатлик сўрови чиқарилган. Шундан, 320 таси вилоят депутатлари томонидан юборилган бўлса, 944 таси туман (шаҳар) Кенгашидаги депутатлар ҳиссасига тўғри келади.

Йиғилиш давомида партия сафига аъзоларни қабул қилиш, янги бошланғич партия ташкилотларини очиш, Сиёсий Кенгаш Ижроия қўмитасининг 2023 йилда тасдиқланган тегишли қарорига асосан аъзолик бадалларини ундириш каби масалалар муҳокама қилинди.

Тадбирда партия депутатлик гуруҳлари фаолиятини янада жонлантириш, кучли депутатлик назоратини олиб бориш, сайловчилар муммолари ва мурожаатларини мунтазам ҳал қилиб бориш каби масалаларда фаоллик талаб этилиши таъкидлаб ўтилди.

Ўхшаш янгиликлар

Мақола бўйича муносабатингизни билдиринг. Бизга Сизнинг фикрингиз жуда муҳим. Раҳмат!

Сўнгги янгиликлар

Максим Галкиннинг Қозоғистондаги концертлари бекор қилинди

Қозоғистонда россиялик санъаткор Максим Галкиннинг концертлари бекор қилинди. Бу ҳақда Хабар нашри хабар бермоқда . Концертнинг бекор...
1-10-2023, 17:46

O'zLiDeP ташаббуси билан "Парламентда ёшлар ўрни” лойиҳаси ўтказилмоқда

Ёшларни мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти барпо этилиши жараёнига кенг жалб қилиш, депутатлик...
1-10-2023, 17:44

Андижонда Matiz ёниб кетди

30 сентябр куни Андижон шаҳрида Matiz автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди . Унга кўра, ҳолат 30 сентябр...
1-10-2023, 17:43

«Ўзгидромет» 2 октябр куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда...
1-10-2023, 17:42

U-23: Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Ўзбекистоннинг футбол бўйича 23 ёшли йигитларидан ташкил топган терма жамоаси Осиё ўйинлари доирасида 1/4 финал баҳсида Саудия Арабистонини...
1-10-2023, 17:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Партиянинг ҳудудий кенгашлари ва депутатлар фаолиятига танқидий баҳо берилмоқда