Обод бўлаётган овуллар

Обод бўлаётган овуллар
Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан олиб борилаётган “Обод кўча”, “Обод маҳалла”, “Обод хонадон” мезонларини жорий қилиш, ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш бўйича кенг кўламдаги амалий ишлар Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида ҳам жадаллик билан давом этмоқда.

Аҳолини ўйлантириб келаётган муаммоларга ўз вақтида ва сифатли ечим топиш мақсадида Президент маслаҳатчиси ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги 18 та вазирлик ва идора масъулларидан ташкил топган Республика ишчи гуруҳи вакиллари ҳам бевосита жойларга чиққан холда уйма-уй юриб ўрганишлар олиб бормоқда.

Дастурга мувоффиқ Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот тумани “Раушан” ОФЙ, Элликқалъа тумани “Қават қалъа” МФЙ, Бўзатов тумани “Аспантай” ОФЙ, Тахиатош тумани “Жайхун” МФЙларда бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, танланган ҳудудларда 10 километрга яқин ички тупроқ йўллар қум-шағал қоришмаси билан қопланиб, асфальтлаштиришга тайёрланиб қўйилди, 5 километрдан зиёд табиий газ қувурлари капитал таъмирдан чиқарилди. Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 1 та янги трансформатор ўрнатилди, 6 километр СИП кабеллар тортилди ҳамда 120 дан зиёд янги бетон таянч устунлар ўрнатилди.

Элликдан зиёд кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга мухтож оилалар хонадонларида капитал ва жорий таъмирлаш ишлари кетмоқда, томорқалари тартибга келтирилмоқда. 20 гектарга яқин ерлар тозаланиб, 100 тоннадан зиёд чиқинди олиб чиқиб ташланди.

Аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида 2 000 га яқин фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Натижада, 53 нафар фуқарога амбулатор шароитда даволанишга ордер ажратилди, 42 нафар фуқарога туман тиббиёт марказига йўлланма берилди, 300 зиёд фуқарога эса бепул дори-дармонлар етказилди.

Оилаларни тадбиркорликка жалб қилиш ҳамда бандлигини таъминлаш мақсадида тикувчилик ва хизмат кўрсатиш йўналишида 12 нафар фуқарога 140 миллион сўмлик субсидия, 70 нафар фуқарога 1.3 млрд сўмлик имтиёзли кредит маблағлари ажратиб берилди. Шу билан бирга 42 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқишга йўналтирилди ҳамда 60 нафари ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишларига жалб қилинди.

Бундан ташқари, Республика ишчи гуруҳи вакиллари аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг қиш мавсумига тайёргарлигини ҳам ўрганди. ФВБ томонидан ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиниши ва ис газидан заҳарланиш ҳолатларини олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказилди. Хусусан, мингга яқин хонадон мўрилари тозаланди, ўндан зиёд ижтимоий объектлар ёнғин хавфсизлиги бўйича ўрганиб чиқилиб, кўмир сақлаш омборлари тартибга келтирилди.
Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Тадбиркорларни ноқонуний текширишларига йўл қўйиб бўлмайди

Ижтимоий тармоқларда Янгийўл тумани ҳокими бошчилигида тегишли масъуллар, туман ҳудудида тадбиркорлик субъектларини, жумладан кафе ва...
27-11-2023, 18:08

Самарқанд давлат университети: Ректор ва талабалар учрашуви…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Жомбой туманида...
22-11-2023, 08:43

Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули Қашқадарёда бўлиб ўтди

Халқ билан мулоқот одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлашда, аҳолини қийнаб келаётган ҳаётий муаммоларга ечим топишида энг мақбул тизимга...
17-11-2023, 15:45

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар авторақам учун бир ҳафтада 15,2 млрд сўм сарфлади

Ўтган бир ҳафта (6 ноябрдан 12 ноябргача) ичида avtoraqam.uzex.uz савдо тизимига жами 18 920 та автотранспорт воситалари учун рўйхатдан...
17-11-2023, 15:42

Фермерлар фаолияти қўллаб-қувватланмоқда

Шеробод туманидаги “Ойинли” маҳалласида жойлашган анорчилик билан шуғулланувчи “Сардорбек — Султонбек” масъулияти чекланган жамиятида...
17-11-2023, 15:41
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Обод бўлаётган овуллар