Тошкент Марказий геология қидирув экспедициясига ташкил этилган пресс-тур тафсилоти

Тошкент Марказий геология қидирув экспедициясига ташкил этилган пресс-тур тафсилоти
Жорий йилнинг 12 октябрь куни “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти фаолияти билан яқиндан танишиш ва геология қидирув соҳасида амалга оширилаётган ишлар, республика минерал-хом ашё базаси ривожлантирилишини таъминлашга қаратилган вазифалар ижроси билан яқиндан танишиш мақсадида акциядорлик жамияти таркибидаги Тошкент Марказий геология қидирув экспедициясига пресс-тур ташкил этилди. Унда оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистлар иштирок этдилар.

Маълумки, 2021 йил 21 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-5083-сон Қарорига мувофиқ, 2021 йил август ойида геология қидирув ишларига хизмат кўрсатиш бўйича “Ўзбек геология қидирув” акциядорлик жамияти ташкил этилган. Бугунги кунда жамият томонидан замонавий ва юқори самарали ускуналар, илғор техника ва инновацион технологиялар орқали ҳудудларда геология-қидирув ишларини жадал амалга ошириб, республика минерал-хом ашё базасини ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб келмоқда. Акциядорлик жамияти таркибида республикамиз ҳудудида геологик қидирув ишларини олиб бориш учун 4 та экспедиция мавжуд бўлиб, булар Қизилқум, Ҳисор, Самарқанд ва Тошкент Марказий геология қидирув экспедициялари ҳамда Марказий лаборатория, Маркзий ишлаб чиқариш базаси ва Комплекс геологик геофизика партияси, шунингдек, Геобурхизмат участкалари мавжуд бўлиб, бу ташкилотлар геология-қидирув соҳасидаги ишларни самарадорлигини ва натижадорлигини оширишга хизмат қилиб келмоқда. Ҳозирги кунда жамиятда 78 дона замонавий юқори -технологик ва 12 дона бошқа турдаги бурғулаш ускуналари, 41 дона махсус техника, 62 дона сув ташувчи махсус автотранспорт, 59 дона йўл қурилиш техникалари мавжуд бўлиб бу эса албатта иш унумдорлиги ва белгиланган режаларни ўз вақтида бажаришга хизмат қилади. Маълумот учун бугунги кунда соҳада 3500 дан зиёд ходим фаолият олиб бормоқда. Жумладан, булар геологлар, муҳандислар, қурувчилар, иқтисодчилар ва бошқа соҳа мутахассисларидан иборат.

Пресс-тур давомида акциядорлик жамият таркибидаги Тошкент Марказий геология қидирув экспедицияси фаолияти билан яқиндан танишилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилнинг 28 феврал санасидаги ПФ-27 фармонига асосан “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини Инсонга эътибор ва сифатли таълим йилида амалга ошириш” га оид Давлат дастури доирасида Тошкент Марказий геология қидирув экспедициясида бир қатор лойиҳалар амалга оширилди. Тошкент МГҚЭ иккита дала экспедициясидан иборат. Биринчиси “Шарқий-Қурама” дала экспедициясидир. Бугунги кунга қадар Қизил олма ва Чодак маъдан майдонларида нодир ва рангли металларни геологик излаш ва баҳолаш ишларини 13 та лойиҳа асосида олиб борилаяпти. Булардан 6 та лойиҳа давлат бюджети ва 7 та лойиҳа махсус ҳисобидан ажратилган маблағлари ҳисобига амалга оширилди. Иккинчиси Олмалиқ дала экспедициясиси бўлиб, унда жойлашган Қалмоққир кони ўзининг кўлами ва олинадиган фойдали қазилма бойликлари турфалиги туфайли (Менделеев системасининг 10-дан ортиқ рангли, нодир ва ноёб элементлари), дунёдаги барча геологик дарсликларга киритилган. Шунингдек, дунё миқёсидаги йирик конлар қаторидан ўрин олган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олмалиқ КМК” АЖ конлари негизида рангли ва қимматбаҳо металлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорига мувофиқ бугунги кунда “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Бунга кўра “Олмалиқ КМК”нинг ишлаб чиқариш қуввати 4 баробарга кўпайиши кутилмоқда. Бу ишларни амалга ошириш учун ҳозирда 3чи-мис бойитиш фабрикасининг қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида ҳозирда Олмалиқ дала экспедицияси рангли ва қимматбаҳо металларни излаш ва қидириш мақсадида, 2 та полиметал маъданларига, 6 та мис маъданларига ва 5 та олтинга излаш ва баҳолаш ишлари лойиҳалари устида иш олиб бормоқда.

Сўнги йилларда Давлатимиз раҳбари томонидан геология қидирув сохасига қаратилаётган эътибор туфайли соҳанинг моддий техник базаси тубдан янгиланди, янги махсус техникалар ва чет эл илғор технологияларига асосланган бурғилаш ускуналари олиб келинди ва натижада иш унумдорлиги бир неча баробарга ошди. Хусусан, бир ойда замонавий бурғилаш ускунаси орқали 1 000 п.метрдан юқори бурғилаш ишлари бажаришга эришилмоқда. Аввал олиб борилган геология қидирув ишларида 600 метр чуқурликгача ўрганилган бўлса, ҳозирда эса 1 200 метр чуқурликгача бурғилаш орқали геологик ўрганиш имкониятларини яратмоқда. Бу эса албатта, фойдали қазилмалар захира ва ресурсларининг минерал хом ашё базасини кенгайтиришда кенг имкониятлар яратиб бермоқда. Соҳада амалга оширилаётган ишларга Олмалиқ худудида очилган минерал хом ашё базасини ўсишига хизмат қилувчи йирик мис-порфирли Мискон конини яққол мисол қилиб келтирсак бўлади. Бундан ташқари Қорабулоқ ва Ёшлик-2 конларининг чуқур горизонтларини ва қанотларини қўшимча қидириш ҳисобига мис-молибден, олтин захиралари оширилмоқда. Қўрғошин-рух минерал хом ашё базасини кенгайиши Кулчулак кони ва Марказий участкалари ҳисобидан, олтин захираларининг кенгайиши эса Қуйикенжасой, Жанубий-1 ва Тогап участкалари ҳисобига тўғри келади.

Барчамизга маълумки бугунги кунда соҳада сифат ва самарадорликни ошириш мақсадида замонавий технологиялардан фойдаланиш катта аҳамиятга эга. Шу сабабли, “Ўзбек геология қидирув” АЖ геологик маълумотларни қайта ишлаш яъни геологик маълумотларни кузатиб бориш, маълумотларни тўплаш, геологик ахборотни назорат қилиш ва бошқаришда самарадорликни оширадиган хавфсиз, замонавий ва тўлиқ мослаштирилган замонавий дастурлардан фойдаланиб келмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, бугунги кунда геология соҳаси тизимида республика минерал-хом ашё базасини ривожлантиришда “Ўзбек геология қидирув” АЖ томонидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг ўрни аҳамиятлидир. 2023 йил 11 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон - 2030» стратегияси тўғрисидаги 158-сон Фармонида белгиланган 48-мақсадда келгусида республиканинг

60 минг квадрат километр майдонида геология қидирув ишларини амалга ошириш вазифаси қўйилди, бу албатта Акциядорлик жамияти олдидаги масъулиятини янада оширади.

Бугунги пресс-турда давомида Акциядорлик жамияти фаолияти ҳақида оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчиликни геология қидирув соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан таништирилди.

“Ўзбек геология қидирув” АЖ
Ахборот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Тошкент Марказий геология қидирув экспедициясига ташкил этилган пресс-тур тафсилоти