O'zLiDeP Вьетнам делегациясини қабул қилди

O'zLiDeP Вьетнам делегациясини қабул қилди
O'zLiDeP партия фаолиятининг йўналишларидан бири халқ дипломатияси тамойилларини ривожлантириш нуқтаи назаридан партиялараро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат. Бугунги кунда ЎзЛиДеП партиялараро ҳамкорлик доирасида ҳам партиялараро ташкилотлар, ҳам бевосита ҳорижий партиялар билан изчил ишларни давом эттирмоқда.

Шу йилнинг 13 октябрь куни O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Вьетнам Коммунистик партияси Халқаро бўлим мудирининг биринчи ўринбосари Нгуен Тхи Хоанг Ван бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбат бошида меҳмонлар O'zLiDePнинг дастурий мақсад ва вазифалари, партиянинг бугунги фаолияти, Президент ва парламент сайловлардаги иштироки, Янгиланган Конституция лойиҳасининг моҳияти, жумладан жорий йилда бўлиб ўтган умумхалқ реферундуми ҳақидаги маълумотлар билан танишдилар.

Ўз навбатида, Вьетнам делегацияси раҳбари учрашув учун миннатдорчилик билдириб, O'zLiDeP вакилларини партия фаолияти, партия марказий органларининг қарорлари ва уларнинг ҳаётдаги ижроси билан таништирди. Нгуен Тхи Хоанг Ван ушбу партия тузилмаси, унинг асосий функционал мажбуриятлари ҳақида сўзлаб берди. У шунингдек, Вьетнамнинг бугунги ижтимоий-иқтисодий ҳолати, иқтисодиётнинг турли соҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда ушбу мамлакатнинг Минг йиллик мақсадларга эришиш йўлида ривожланиши ҳақида тўхталиб ўтди.

Нгуен Тхи Хоанг Ван Вьетнам Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланишини диққат билан кузатаётанини алоҳида таъкидлади. Шу боис делегация раҳбари Президент Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида иқтисодиёт соҳасида эришилаётган ютуқлар, мамлакатда ижтимоий-сиёсий барқарорлик таъминланаётганини мамнуният билан қайд этди.

Учрашув доирасида партия қурилишида тажриба алмашиш, давлатлараро муносабатларга оид долзарб масалалар бўйича партиялараро анжуманлар форматида қўшма тадбирларни ўтказиш каби ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Партияларнинг ўзаро ҳамкорлиги доирасида Нгуен Тхи Хоанг Ван O'zLiDeP фаоллари ва тарафдорларини партиянинг бўлажак юбилейи билан табриклади.

Тадбир якунида ҳар икки томон ҳам Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасидаги мулоқотни кенгайтиришда бу каби учрашувларнинг фойдали эканини қайд этишди.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси
матбуот хизмати.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » O'zLiDeP Вьетнам делегациясини қабул қилди