Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули Қашқадарёда бўлиб ўтди

Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули Қашқадарёда бўлиб ўтди
Халқ билан мулоқот одамларнинг фаровон ҳаётини таъминлашда, аҳолини қийнаб келаётган ҳаётий муаммоларга ечим топишида энг мақбул тизимга айланди. Республика ишчи гуруҳи бошчилигида Қашқадарё вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтказилган оммавий мулоқотлар ҳам шу мақсадга хизмат қилди.

Вилоятнинг Шаҳрисабз, Ғузор туманлари ва Қарши шаҳрида ташкил этилган халқ билан очиқ, самимий мулоқотларда воҳанинг барча ҳудудлари қамраб олинди. Қабуллар жараёнида мурожаатчиларнинг кўплаб муаммоларига ижобий ечим топилди.

Хусусан, суд органларига 129 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 74 таси жойида ҳал этилди. Масалан, 39 нафар шахсга нисбатан жазодан шартли озод қилиш билан боғлиқ ишлар сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, улар жазо ўташни муддатидан аввал озод қилинди. 20 нафар фуқаронинг фирибгарлик юзасидан қилган мурожаатлари буйича тергов ишлари қўзғатилди. Ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилиб, 4 нафар оила яраштирилди.

Бундан ташқари, уй-жойга эгалик ҳуқуқини белгилаш ҳамда қарз ундириш билан боғлиқ фуқаролик ҳамда иқтисодий ишлар ҳам кўриб чиқилиб, даъволар қаноатлантирилди. Жумладан, Ғузор туманидаги “Чаноқ” махалласида яшовчи Бахтиёр Тошпўлатовнинг кредит қарздорлигини ундириш бўйича киритган даъво аризаси Ғузор туманлараро иқтисодий суди томонидан адолатли кўриб чиқилиб, ижобий ҳал этилди.

Вилоят прокуратура органлари томонидан 97 нафар фуқаронинг мурожаати атрофлича ўрганилиб, имкон қадар жойида ҳал қилиш чоралари кўрилди. Мисол учун Китоб туманидаги «Кеш Шохруҳхон сервис кифтиоб” хусусий корхонаси раҳбари Юлдуз Узоқованинг бир йўла иккита муаммосиги ечим топилди. Янги цех биносини кадастр рўйхатидан ўтказиш ва табиий газ билан таъминлаш масалалари қисқа муддатларда ҳал қилиб бериладиган бўлди.

Бундан ташқари, оммавий қабул давомида ўз ўзини банд қилиши учун амалий ёрдам сўраган 12 нафар фуқарога бепул равишди тикув машиналари, пайвандлаш ускуналари ва компьютер жамланмалари топширилди.

Ички ишлар органлари қабуллари жараёнида фуқароларнинг 100 дан ортиқ мурожаатлари кўриб чиқилди. Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқотлар жараёнида 50 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ўз ечимини топди.

Қабул жараёнида ИИБ масъуллари томонидан 5 нафар фуқарога даволаниши учун моддий ёрдам ажратилди, 10 нафар шахснинг фуқаролик сўраб қилган мурожаати бўйича расмийлаштириш ишлар бошланди.

Адлия идоралари томонидан ҳам ҳар бир мурожаат синчиклаб ўрганилди. Шаҳрисабз туманидаги “Оққўрғон” маҳалласида яшовчи Роҳила Саидова оилавий муаммолари туфайли туғилганлик гувоҳномасини ўз вақтида ололмаганини айтиб вилоят адлия бошқармаси масъулларига мурожаат қилди. Фуқаронинг бир неча йиллик муаммоси шу ернинг ўзида ечим топди.

Шу билан бирга оммавий қабуллар давомида 20 га яқин фуқарога даволаниш учун вилоят ва республика тиббиёт муассасаларига йўлланмалар, 30 дан зиёд фуқарога ногиронлик аравачалари, эшитиш мосламалари топширилди. 10 нафар эҳтиёжманд оиланинг уйлари ҳомийлик асосида таьмирлаб бериладиган бўлди.

Қашқадарёда суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтказилган 3 кунлик оммавий қабуллар давомида жами 492 та масала кўриб чиқилиб, уларнинг 156 таси ижобий ҳал қилинди, 170 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди. Муддат талаб қиладиган 166 та мурожаат эса назоратга олинди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Республика ишчи гуруҳининг оммавий қабули Қашқадарёда бўлиб ўтди